Коррупцияга қарши курашдан бир йилда 5,5 млрд сом тушгани айтилди

306

Молия вазирлигининг ҳисобига «қустиришдан» нақд 5,5 млрд сом тушди. Бу ҳақда муассаса етакчиси Алмаз Бакетаев парламентнинг иқтисод ва фискал сиёсат қўмитаси билан бюджет ва молия қўмитасининг биргаликдаги йиғинида айтди.

Йиғинда депутат Мурадил Мадеминов МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиевнинг муассаса коррупция билан курашда порахўрликда айбдор амалдорлардан 6-7 млрд сом тўлатдик деган билдирувига тўхталди.

«Қустиришдан тушган пуллар бюджетга тушдими? Агар тушса қандай турда тушди? Агар квартира турида бўлса, қайси органга? Халққа ҳисоб бериш керакда? Улар нима бўлди?» — деб сўради депутат.

Бакетаев бу процесс 2020-йили бошланган ва бюджетга 5,5 млрд сом тушганини билдирди. Унинг айтишича, ғазнага 3 млрд 700 млн сом ўтган йили, 2 млрд сомга яқин пул 2021-йили тушган.

«Уй ва машина турида ҳам тушган, улар билан [бирга] ғазнага 7-7,5 млрд сом тушган», — деди вазир.

Амалдор агар депутатлар ғазнага қанча пул тушганини, қанчаси уй ёки бошқа объект турида тушганини аниқ билгиси келса молия вазирлигига сўров юборишни таклиф қилди.

Бунгача президент Садир Жапаров ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб коррупция билан кураш асосида ғазнага 7,5 млрд сом тушганини айтган эди.

Коррупция билан кураш

Камчибек Ташиев МХДҚ раҳбарлигига келгандан кейин муассаса коррупция билан курашишини бир неча марта айтган. Бироқ шов-шувли қўлга олишлар коррупцияда айбланган амалдор давлатга келтирган зарар ўрнига МХДҚ томонидан белгиланган суммани тўкиб, уй қамоғига чиқиши билан тугаган.

Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ва депутат Кубаничбек Жумалиевнинг қўлга олиниши — бу ишларнинг энг можаролиси.

Шу билан бирга божхонадаги коррупция иши бўйича Матраимов давлатга 2 млрд сом зарарни тўлаб берган, кейин суд уни айбдор деб топиб, 260 минг сом жарима солиб қўйиб юборган.

12-апрелда МХДҚ Жумалиев давлатга 1 млрд сомдан ортиқ зарарни берганини билдирган, «кексайиб қолган ва соғлиғи» ҳисобга олиниб, эҳтиёт чораси ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхатга ўзгартирилган.

Алгоритм бўйича, бу пуллар олдин МХДҚнинг депозит ҳисобига тушади, кейин молия вазирлигига бориб, шу ердан харажатларга бўлиштирилади. Аввалги қонун бўйича МХДҚнинг 25%ни хусусий истеъмолчиларга сарфлашга ҳуқуқи бўлган, бироқ махсус хизмат бу қарор январь ойида бекор қилинганини айтмоқда.

Яқинда юрист Нурбек Токтакунов минфиннинг жавобига таяниб «қустиришдан» тушган пуллар умуман республика бюджетига тушмаганини, ҳуқуқ органларининг депозит ҳисобларида қолаётганини айтган.

МХДҚ бу маълумотни инкор қилиб, белгиланган пуллар, жиноят ишлари бўйича охирги процессуал қарорлар қабул қилингандан кейин зудлик билан тўлиқ ҳолда ўлка бюджетига ўтказилиб, зарарнинг ўрнини тўлдириш учун гумондорлар ўтказиб берган мулк давлат мулк фонди тасарруфига ўтказилишини айтган.

Муассаса зарарнинг ўрнини тўлдиришни прокуратура назорат қилишини қўшимча қилган.