Жамоат таомланиш жойлари энди режасиз текширилади

283

Давлат санитар-эпидемиология назорат маркази йилнинг 4-кварталига кўра жамоат овқатланиш жойларини текшириш режасини ишлаб чиқди. Иқтисод вазирлиги тасдиқлагандан кейин текширувлар бошланади. Бу ҳақда 26-октябрда Sputnik’га давлат санитар-эпидемология назорат марказининг санитар шифокори Кундуз Есенгулова айтди.

Унинг айтишича, 2018-йили киритилган мораторийга кўра 3 йилдан бери муассаса жамоат овқатланиш жойларини режали текширувдан ўтказган эмас.

«Ветеринар хизмат, фитосанитар хизмат ва бизнинг санитар хизмат энди режали текширувларни ўтказиб туради. Бироқ бу масала Минэкономда қаралмоқда […] Минэконом рухсат берганда бошлаймиз»,— деди Есенгулова.

У режали текширувлар бошланганда муассаса «бирортасини ҳам қолдирмай» текширишини айтди.

«Масалан, озиқ-овқатнинг технологик тайёрланиши, маҳсулотни сақлаш, санитар норма, гигиенани сақланиши, тиббий кўрик ва бошқалар», — деб таъкидлади Есенгулова.

Унинг айтишича, одатда жамоат овқатланиш жойлари йилига бир марта текширилади, бироқ хавф даражасига яраша кўпроқ ҳам текширилиши мумкин.

«Биринчи хавфли гуруҳга кирганлар йилига икки марта, иккинчи ва учинчи гуруҳлар бир марта текширилади. Айрим ишлаб чиқариш объектлари чиқарган маҳсулотларига яраша 2-3 йилда бир марта текширилади», — деди санврач.

Есенгулова озиқ-овқат маҳсулотларини чиқарган, пиширган ва мижозларга хизмат қилган барча жамоат овқатланиш жойлари текширилишини билдирди.

«Озиқ-овқатлар билан боғлиқ шаҳардаги барча бозорлар, — Ўш, Ўрта-Сой, Аламудун ва шаҳардаги барча кичик бозорлар [текширилади]. Шунингдек, озиқ-овқат сотган барча дўконлар, супермаркетлар ва савдо павильонлари ҳам текширилади. Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларини чиқарган (колбаса, нон маҳсулотлари) жойлар ҳам текширувдан ўтади. Ишлаб чиқарувчилар ҳам киради», — деди у.

Шунингдек, санврач бунгача муассаса текширишдан олдин қонун бўйича 10 кун олдин маълум қилишини қўшимча қилди. Бу тайёргарлик кўришга имкон берган.

«Биз бундай бўлмаслигини тушундик, текширувлар кутилмаганда бўлиши керак, шу сабаб огоҳлантиришлар ҳақидаги меъёрни йўқ қилдик» , — деди у.

Бунгача «Империя пиццы» кафелар марказидаги оммавий заҳарланишдан кейин ҳукумат жамоат овқатланиш жойларини текширишга киритилган 2018-йилги мораторийни вақтинча бекор қилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги энди давлат санитар-эпидемиология назорат марказининг мутахассислари ўлка бўйича барча жамоат овқатланиш жойларини текшириб чиқади деб билдирган.

Муассасанинг маълумотига кўра, 26-октябрнинг соат 11:00га кўра оммавий заҳарланиш сабаб жабрланганларнинг сони 179 кишига етди, уларнинг орасидан 18и — ёш болалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирда касалхоналарда заҳарланишдан жабрланган 50 киши даволанаётганини билдирди. Уларнинг орасида 12 ёш бола тиббий тез ёрдамнинг шаҳар болалар клиник касалхонасида даволанмоқда.