Давлат котиби: «Ҳеч бир динга чекловлар бўлмайди»

Қирғизистоннинг давлат котиби Суйунбек Касмамбетов 26-октябрда 2021-2026-йилларда ўлканинг Диний муҳитидаги давлат сиёсатининг концепциясини асосий қоидаларини қисқача айтиб ўтди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Касмамбетов президент Садир Жапаров каби мактабларга диншунослик дарсларини киритиш кераклигини билдирди.

Суйунбек Касмамбетов Концепциянинг тақдимотида. Сурат: Президент маъмуриятининг матбуот хизмати

У давлат раҳбарини 21-сентябрдаги БМТнинг бош Ассамблеясининг 76-сессиясида Қирғизистон демократия йўлидан қайтмаслиги бўйича айтган сўзини эсга солди. Шунингдек, дин эркинлиги бош қонун билан кафолатланганини қўшимча қилди.

«Концепцияни амалга оширишнинг самаралилиги барча конфессиялар учун бир хил шарт тузиш билан аниқланади. Ҳеч бир дин чекловга олинмайди — бу Конституцияда аниқ ёзилган», — деб билдирди давлат котиби.

Жапаров 2-октябрда «2021-2026-йилларга Қирғизистоннинг диний муҳитидаги давлат сиёсатининг концепцияси ҳақидаги» фармонни имзолади.

Президентнинг матбуот хизмати фармон халқнинг бирдамлигини, маданиятлараро ва динлар ўртасидаги бирдамликни таъминлаш, давлат-конфессия ҳамкорлигини ривожлантириш, давлатнинг дунёвий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилганини айтди.

Президент бунгача таълим вазирлигига мактабларга диншунослик дарсини киритишни топширган. Унинг айтишича, «диний билим йўқлигидан 11-синфни битирган болаларни осонликча йўлдан оздириб Сурияга олиб кетишмоқда».