Божхона хизматининг етакчилигига Адилет Кубаничбеков тайинланди

305

Давлат божхона хизматининг матбуот марказидан «Клооп»нинг журналистига муассаса раҳбари Саматбек Исабеков 26-октябрда истеъфога кетганини билдиришди.

Исабеков билан бирга унинг ўринбосарлари Киялбек Мукашев ва Кубанич Шатемиров ҳам ишдан кетишди.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, учови ҳам «бошқа ишга ўтгани сабаб» эгаллаган хизматидан бўшатилди. Божхона хизматига Исабековнинг ўрнига Адилет Кубаничбеков раҳбар бўлиб тайинланди. Очиқ маълумот манбаларида Кубаничбеков ҳақида маълумот кам. Юстиция вазирлигининг маълумот базасига кўра, у улгуржи савдо қилган «“Silk Way” индустриал парки» компаниясининг бошчиси бўлиб ҳисобланади.

Адилет Кубаничбеков «Silk Way» индустриал-логистик паркининг қурилишига капсула солинаётган вақтда.

Сурат: Вазирлар кабинетининг матбуот хизмати.

Унинг исми вазирлар кабинетининг 2018-йили чиққан билдирувида ҳам айтилади. Унда мазкур компания Чуй вилоятининг Аламудун туманидаги «Silk Way» индустриал-логистика паркининг қурилишига капсула солган.

Шунингдек, Мукашев билан Шатемировнинг ўрнига Эрик Ирискулбеков билан Азамат Абдикаликов тайинлангани маълум бўлди.

Ирискулбеков — юрист ва МСКнинг собиқ аъзоси. Абдикаликов ҳақида очиқ манбаларда маълумот йўқ.

Саматбек Исабеков Божхона хизмати раҳбарлигига 2021-йили тайинланган. У «Клооп», OCCRP ва «Азаттык» радиосининг Қирғизистондан йирик миқдордаги пулларни чиқариб кетиш ҳақидаги биргаликдаги суриштирувининг фигуранти.

У божхона хизмати ўлкадан миилионларни чиқариб кетаётганларга эътиборсиз бўлгани учун коррупция йўли билан минглаган доллар олаётганини айтиб берган.