COVID-19: Охирги суткада тўрт киши вафот этиб, 125 янги ҳолат қайд этилди

374

Қирғизистонда 22-октябрга кўра коронавируснинг 125 янги ҳолати аниқланди, тўрт бемор вафот этди. Касалликдан 59 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 58;
  • Чуй вилоятида — 36;
  • Иссиқкўл вилоятида — 12;
  • Ўш вилоятида — 5;
  • Жалолобод вилояти — 4;
  • Баткен вилояти — 4;
  • Ўш шаҳрида — 3;
  • Талас вилоятида — 2;
  • Норин вилоятида — 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 180 348га етди. Ўлка бўйича 174 934 киши вирусдан соғайди. Коронавирус умумий 2647 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Ҳозирда 639 бемор касалхоналарда, 622 киши уй шароитида даволанмоқда.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 22-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6 067 одам, иккинчи дозасини эса 4 498 киши олди.