Байсалов тожикистонлик талабалар учун давлат чегараси очилганини айтди

381

Қирғизистонда ўқиган тожикистонлик талабаларга ўлкага киришга рухсат берилди. Министрлар кабинети қабул қилган қарор ҳақида муассасанинг раҳбар ўринбосари Эдил Байсалов твиттерга ёзди.

Унинг айтишича, бу янги министрлар кабинетининг биринчи қарори бўлиб ҳисобланади.

«Бу қарор қардош икки халқнинг ўртасидаги дўстлик билан бирдамликни мустаҳкам кўприги», — деб ёзди Байсалов.

Бунга Қирғизистоннинг ОЎЮларида таҳсил олган 100дан ортиқ тожик талабалари ўлкага киролмаётганини айтишган. Уларнинг айримлари ўқишни давом эттиришга имкон беришни сўраган. Шунингдек, қўшни давлатда яшаган этник қирғизлар ҳам ҳукуматга мурожаат қилиб, масалани ҳал қилиб беришни сўраган.

*Апрелнинг охиридаги тожик ҳарбийларининг қуролли агрессиясидан кейин Қирғизистон Тожикистон билан чегарасини ёпган.

Қирғизистоннинг таълим вазирлиги масала яқин орада ҳал қилинишини ваъда бериб. Бу ҳақда Тожикистонга аввалроқ хабар берилганини билдирган.

Қирғизистондаги тожик талабалари

Иллюстратив сурат.

Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, ўлкада 2020-2021-ўқув йилида икки мингга яқин тожикистонлик талаба билим олган. Улар асосан Ўш, Баткен давлат университетларида, Қирғиз-турк «Манас» университетида, Марказий Осиёдаги Америка университетида ва Нориндаги Марказий Осиё университетида ўқишади.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можародан кейин Тожикистоннинг таълим вазири Мухамадюсуф Имомзода қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалдан кейин талабалар таъқиб кўпайганини айтишганини, шу сабаб ўқишларини Тожикистонга ўтказиш учун ариза бера бошлашганини билдирган.

Қирғизистоннинг фан ва таълим вазирлиги мазкур маълумотни инкор қилган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов