Ташиев: Биз Туркиядан Bayraktar ҳарбий дронларини сотиб олдик

1194

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев Қирғизистон Туркия ва Россиядан ҳарбий дронларни сотиб олганини билдирди. Бу ҳақда у 21-октябрда Чегара хизматига янги ҳарбий техникани топшириш вақтида билдирди.

«Ҳозир Туркияда бизга Bayraktar ҳарбий дронлари ясалмоқда — бу [техника] дунёдаги беш мамлакатда бор экан, уларнинг бири бизнинг давлат бўлади. Яқинда у ҳам келади. Бугунги кунда Туркияда биз ўзимизнинг [дронларни] бошқарадиган одамларни ўқитяпмиз», — деди Ташиев.

Шунингдек, МХДҚнинг бошчиси Россиядан «Орлан-10» ҳарбий дронлари ҳам олинишини қўшимча қилди. Бироқ ҳарбий дронларга қанча пул сарфланишини очиқламади.

Bayraktar ҳарбий дрони

*ОАВ Bayraktar’нинг бир донаси 5 млн доллар атрофида эканини ёзишди. «Орлан-10»нинг нархи эса 120 минг долларгача мумкинлиги айтилмоқда.

21-октябрда МХДҚнинг чегара хизматига Дубайдан сотиб олинган зирҳли 40 йўл танламас берилди. Тадбирга президент Садир Жапаров ҳам қатнашди.

«Бу урушга тайёргарлик эмас, бизнинг ўлкани хавфсизлигини сақлашга тайёргарлик. 30 йил давомида биз ҳеч ким билан можарога бормаганмиз, қўлимизга қурол олиб, бошқа ўлканинг ҳудудларини босиб олмаганмиз. Келажакда ҳам бундай бўлмайди. Бироқ бизнинг ҳудудларни босиб олиш ҳаракатлари бўлса, унда жавоб жиддий бўлади», — деган Жапаров.

Ташиевнинг айтишича, бу техникага давлат бюджетидан 300 млн сомга яқин маблағ сарфланган. Шунингдек, у ҳарбийлар учун снайперлик қуроллари етказилганини таъкидлади.

Камчибек Ташиев бунгача ҳам Қирғизистонга ҳарбий техника ёрдам сифатида берилганини, бироқ энди бюджет ҳисобидан сотиб олинишини қўшимча қилди. Янги олинган техниканинг кўпи Баткен вилоятига юборилади.

«Техникалар асосан Баткен вилоятига боради, сабаби ўзингизга маълум бўлгандай, Баткен вилоятидаги чегарамизда хавфли ҳолатлар яралиб туради», — деди Камчибек Ташиев.

Президент Жапаров шу йилнинг июнь ойида Туркияга расмий сафар билан борган. Сафардан кейин турк ҳукуматининг Қирғизистоннинг мудофаа вазирлигига грант асосида ҳарбий техник ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум бўлган.

Кўп ўтмай Қирғизистонга Туркиянинг миллий мудофаа вазири Хулуси Акар келиб, Садир Жапаров билан ҳарбий-техник йўналишда ва хавфсизлик бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Қирғизистоннинг ҳарбий техникасининг вазияти

Қирғизистон қуролли кучларининг аҳволи ва қудрати ҳақидаги масала апрелнинг охирида Тожикистоннинг ҳарбий агрессиясидан кейин айтила бошлаган. Бу мавзуга Temirov Live’нинг журналистлари ҳам мурожаат қилиб, икки ўлканинг ҳарбий техникасини солиштирган.

Temirov Live’нинг суриштирувидан олинган скрин

Унда Қирғизистоннинг қуролли кучларида 2020-йилга кўра 150 танк, 414 зирҳли ҳарбий машина, 228 артиллерия қуроли, 52 ҳаво ҳужумидан ҳимояланувчи восита, икки вертолёт*, тўрт самолёт ва 36 танкка қарши қуроллари борлиги кўрсатилган.

*Уларнинг бири — Ми-8 вертолёти — шу йилнинг июнь ойида Ўш вилоятининг Новқат тумани ҳудудида қулаб тушган. Ҳалокат натижасида 14 киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган.

Тожикистонда эса 2020-йили 37 танк, 56 зирҳли ҳарбий машина, 23 артиллерия қуроли, икки ҳаво ҳужумидан ҳимояланадиган восита, тўрттадан самолёт ва вертолёт борлиги маълум қилинган. Бироқ бошқа маълумот манбаларида тожик томоннинг ҳарбий техникаси анча кўплиги кўрсатилган.

«Қирғизистонда танклар ва бошқа ҳарбий техника кўп бўлгани сабаб унинг армияси кучлироқ деса бўларди. Бироқ Тожикистон армиясини доим кучайтириб, охирги беш йилда 121 млн 90 минг доллар сарфлаган [...] қирғизистон эса бунга 4 млн 587 минг доллар сарфлаган», — деб таъкидлаган журналист Зулайка Эркимбаева.

Қирғизистон ҳарбий техника учун охирги марта 2016-йили пул сарфлаган.