Президент Жапаров: Қирғизистонда нодавлат ташкилотлар «ортиқча сиёсийлашган»

378

Президент Садир Жапаров Қирғизистондаги айрим нодавлат ташкилотлар «ортиқча сиёсийлашган» деди. Бу фикрни у 21-октябрда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг ва қишлоқ ҳукумати раҳбарларининг республика кенгашида билдирди.

У ўлкада 17 минг нодавлат ташкилотлар борлигини билдирди. Жапаровнинг айтишича, уларнинг айримлари сиёсатлашгани сабаб, у нодавлат ташкилотлар ҳақидаги қонундаги ўзгаришларга қўл қўйганини айтди. Бироқ президент қайси «сиёсийлашганлик» ҳақида айтаётганини очиқламади.

«Бизда сиёсий хавфсизлик яратган масалаларни [нодавлат ташкилотлар] шу муҳитда кўра оламиз […] Давлат ва фуқаролик жамияти ўзимиз яқин алоқада бўлиб, ўлкани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик сифатида ягона қарор қабул қилишимиз керак. Давлатчиликка ва сиёсий хавфсизликка зарар олиб келадиган нодавлат ташкилотларга қонун доирасида чора кўрилади», — деди у.

Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонун 

«Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги» қонунга резонанс яратган ўзгаришларга президент Садир Жапаров 26-июнда қўл қўйган. Бу ўзгартиришлар барча нодавлат ташкилотларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларини — бухгалтерлик ҳужжатларни, банк ҳисобларини, ташкилотнинг мулкини, ҳамда ходимларининг шахсий маълумотларини очиқлашга мажбур.

Шу билан бирга, қайтаримсиз асосда маблағ олган нотижорий ташкилотлар ҳар йили 1-апрелгача солиқ органларининг сайтига ўтган йил учун маблағ олган манбаларни ва қаерга сарфлангани ҳақидаги маълумотни жойлаштириши керак.

Шунингдек, қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, нотижорий ташкилотлар сотиб олинган, фойдаланаётган ва сотилган мулклари ҳақидаги маълумотларни беришга мажбур. Маълумотларни жойлаштиришнинг тартибини ва формасини министрлар кабинети белгилайди.

Шу билан бирга бу пунктларга давлат ва муниципал муассасаларнинг нотижорий ташкилотлари кирмайди.