Қирғизистонда 20-октябрга кўра коронавируснинг 103 янги ҳолати аниқланиб, 49 бемор соғайди. Уч бемор эса касалликдан вафот этди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.
- Бишкек шаҳри — 47;
- Чуй вилояти — 24;
- Иссиқкўл вилояти — 10;
- Жалолобод вилояти — 10;
- Ўш вилояти — 4;
- Талас вилояти — 4;
- Баткен вилояти — 3;
- Норин вилояти —1.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 180 109га етди. Ўлка бўйича 174 815 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2641 киши вафот этди.
Ҳозирда шифохоналарда 604 бемор, уй шароитида 542 киши даволанмоқда.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 20-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6 996 одам, иккинчи дозасини 56 253 киши олди.