Байсалов: Қурманбек Бакиев нима бўлганда ҳам давлатимизнинг президенти бўлган

367

Министрлар кабинети раисининг ўринбосарни Эдил Байсалов «Ала-Тоо 24» телеканалининг 17-октябрдаги эфирида амалдаги ҳукуматнинг кадр сиёсати ҳақида айтиб берди.

Байсалов нима сабабдан минкабга бакиевчилар ишга олинаётгани ҳақида сўз қилган. Курманбек Бакиев 2005-2010-йиллари Қирғизистоннинг президенти бўлган, апрель революциясидан кейин тахтдан қулатилган.

Байсаловнинг айтишича, амалдаги ҳукумат «ўлкага фойда олиб келадиганларни» «ўнг, чап, қизил» эканига қарамай фойдаланади.

«Менга Президент маъмуриятининг қарорларни тайёрлаш бошқармасининг [ҳозирги] бошчиси Алтинбек Эргешов ҳақида айтишди. у президент Курманбек Бакиевнинг ёрдамчиси бўлган дейишди. Бўлса бўлгандир. Бу жуда яхши тажриба. Қайси давлат арбоби, қайси ўлкада бўлмасин [...] давлат раҳбарининг ёнида юриб [...] катта тажриба тўплай олади. У қарорларни қабул қилиш жараёнларига қараб туради [...] ўрганади. Курманбек Бакиев нима бўлганда ҳам турли одамларнинг фикри бўйича, у бизнинг давлатни президенти бўлган. Қандай кўз қарашда бўлмасин, уни ёнида юриш — бу катта тажриба, ўлкага керакли тажриба»,— деди у.

Алтинбек Эргешов 2009-йилнинг январидан ноябригача Бакиевнинг ёрдамчиси бўлган. Байсалов президентнинг ёрдамчиси унинг ҳаракатлари учун жавобгар эмас деб ҳисоблайди, шунингдек, у «тўғри ва нотўғри қарорларни кўрган» деган фикрда.

«Бу миллионлаган долларга тенг тажриба, тушунсангиз. Биз бошқа давлатдан бошқа бировни импорт қилиб келолмаймиз. Шкафни очиб, янги одамларни чиқариб, иш ўринларига тайинлай олмаймиз […] ўлкага ҳисса қўша оладиган одамлардан [фойдаланамиз]. Ҳеч қандай савол йўқ: “ким бўлгансан”, “балки сен олдин хато қилгансан”, “балки сен олдин тушунмаганман”. Барини бирлаштириб, миллий ривожланиш йўлига ўтиш керак», — деди Байсалов.

Бакиевларнинг қайтиб келиши

2020-йилдаги октябрь воқеаларидан кейин ҳукуматга Садир Жапаров келгандан бошлаб бир қанча сиёсатчи «бакиевчи кадрлар» қайтиб келмоқда айтишган.

«Ҳозир Бакиевнинг одамлари қайтиб келмоқда. Журналистларни калтаклаб, ўлдирганлар хавфсизлик органларида юқори лавозимларни эгаллаб олишди. Қаерга қарама, ҳамма жойда “бакиевчи” кадрлар», — деган собиқ президент Роза Отунбаева 2020-йилнинг ноябрь ойида.

Масалан, яқинда миллий банк раиси бўлиб Кубаничбек Бўкўнтаев тасдиқланди. Унинг номзодини президент Жапаров тавсия қилган. Бўкўнтаев Бакиев бошқарган йилларда миллий банк раисининг ўринбосари бўлган.

«Ўша вақтда номимиз ёмон томондан чиқарди — биз орқали пуллар олинарди, Бўкўнтаев буларнинг барини билмас эди. Ҳамкасблар ҳам хавфли ҳеч нарсани сезишмаган, кўпчилик овоз билан номзодини қўллаб беришди», — деди депутат Дастан Бекешов Кубаничбек Бўкўнтаев тайинлангандан кейин.

Шунингдек, Бакиев даврида президентнинг парламентдаги махсус вакили бўлган Мурат Укушов 18-октябрда Президент маъмуриятининг ҳуқуқий бошқармасининг бошчилигига тайинланган.

Курманбек Бакиев 2005-йилдаги март инқилобидан кейин ўша вақтдаги президент Аскар Акаевнинг режими қулагандан кейин ҳукуматга келган.

Курманбек Бакиев 2005-йилнинг 24-мартидаги митингда. Сурат: AKIpress

2010-йилнинг 7 - апрелида 87 киши қурбон бўлган халқ тўнтарилиши натижасида Бакиевларнинг ҳукумати қулатилган. Уларнинг ўрнига ҳукуматга Роза Отунбаева бошчилигидаги муваққат ҳукумат келган. Бакиев эса оиласи билан Белорусияга қочиб, ҳамон ўша ерда яшаб, фуқаролигини олган.

Белорусиянинг фуқароси Курманбек Бакиевнинг паспорти. Қочқин президентнинг маълумотлари хакер ҳужумлари натижасида тармоқларга тарқалган.

Шу йилнинг август ойида собиқ президент Аскар Акаев Қирғизистонга келгандан кейин Бакиевни қайтиб келиши ҳақида сўзлар тарқалган. Акаев эса «Күмтөр» иши бўйича сўроққа чақирилиб, бир қанча вақт ўлкада бўлиб, туғилган қишлоғига боришга ҳам улгирган.

Сиёсий таҳлилчи Сейтек Качкинбай ҳукумат жамоатчиликнинг кайфиятини кузатаётганини айтган.

Бакиевни олиб келишга тайёргарлик бораётгандай сезилмоқда. Бош прокуратуранинг билдирувида агар келиб қолса, қўлга оламиз дегани билан уни жавобгарликка тортадими бошқа масала. Икки-уч ой сўроқ қилиб, жамоатчиликка чиқариб қўйиши мумкин. Ҳозир жамиятни кузатиб тургандай сезилмоқда», — деган у «Азаттык»қа берган интервьюсида.

2016-йили суд 7- апрель воқеалари бўйича қочқин президент Курманбек Бакиевга нисбатан сиртдан 30 йил озодликдан маҳрум қилиш қарорини чиқарган.

Курманбек Бакиев 2019-йили.

Бундан ташқари, 2020-йилнинг декабрь ойида президентлик сайлови олдидан ташвиқот ишларида Садир Жапаров агар «халқ кечирса» қочқин президентлар Аскар Акаев билан Курманбек Бакиевни Қирғизистонга қайтаришни ваъда берган.

Курманбек Бакиевнинг даврида президент Садир Жапаров унинг маслаҳатчиси ва коррупция билан кураши бўйича комиссар бўлган. У коррупцияни олдини олиш бўйича агентликни бошқарган, бироқ Бакиевнинг даври унинг фарзанди Максимнинг рейдерлиги, журналистларнинг ўлдирилиши ва таҳдидлар билан маълум.

Бироқ Жапаровнинг айтишича, унинг коррупция билан курашишга ваколатлари йўқ бўлган.

«Агар адолатли қарасак, 2010- йилдаги воқеаларга фақат Бакиевлар айбдор эмас, бошқа одамлар ҳам бор. Биз бу ишга етмадик, барини қайта кўтариб, текшириб, тергов қилиш керак […] Қирғизистон 10 йилдан бери уларни экстрадация қилишни сўрайди, бош прокуратура сўраган, Атамбаев сўраган, ундан кейинги ҳукуматдагилар ҳам бу мавзуни кўтаришган. Биз 10 кундан бери ишлаяпмиз, бироқ мен авалги ҳукуматнинг ишини давом эттираман», — деган Жапаров ўтган йилнинг ноябрида президентнинг вазифасини бажараётган вақтда.