Кун сурати: Бишкекда пандемияда вафот этган шифокорларга эсталик ўрнатилди

341
Коронавирус пандемиясида вафот этган тиббиёт ходимларига ўрнатилган ёдгорлик. Сурат: Кабар

Бишкекдаги Иса Ахунбаев номидаги Қирғиз давлат тиббиёт академиясининг олдига 19-октябрда коронавирус билан курашишда вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишлаб ёдгорлик очилди.

Очилиш маросимида эсдалик ўрнатишни таклиф қилган тиббиёт фанларининг профессори Рахатбек Оморов нутқ сўзлаб, тиббиёт тармоғининг ходимларини муаммосига жамоатчиликнинг эътиборини тортишни кўзлаганини билдирди.

«Мемориал ҚДМАнинг асосий корпуси олдидаги аллеяга қўйилди. Сабаби пандемияда вафот этганларнинг мана шу ўқув юртининг битирувчилари бўлган. эсдаликда COVID-19 юқтирган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашган врач билан ҳамширанинг тасвири бор», — деди Оморов.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 2021-йилнинг март ойига кўра COVID-19 пандемияси бошлангандан бери 104 ходим вафот этган.

Иш вақтида коронавирус юқтириб олган ходимларга 150 минг сом, вафот этганларнинг оиласига тўрт миллион сомдан ортиқ товон тўлаш қаралган. Бироқ компенсация тўлашдан олдин Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида махсус комиссия ҳар бир воқеага диққат билан текшириб чиқади.

2021-йилнинг август ойида Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг юридика бўлими раҳбари Азамат Жумакеев муассасага компенсация олиш учун умумий 3 минг 809 ариза келиб тушганини айтган.

«1 минг 127 кишининг аризаси бўйича тўлов қарори қабул қилинди. 2020- йилнинг охиригача 925 ходимга 200 минг сомдан ва вафот этган 32 ходимнинг яқинларига 1 миллион сомдан тўладик. Бу йил қолган 202 ходим ва бир оила олишди, — деб билдирган Жумакеев.