Олий суд Атамбаевни 11 йилга кесган ҳукмни қайта тиклади

343
Алмазбек Атамбаев

Олий суд 12-октябрда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмни қайта тиклади. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев «Апрель» телеканалига билдирди.

2020-йилнинг август ойида Атамбаев «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатишдаги «Коррупцияга» айбдор деб топилган. 2020-йилнинг октябрь ойида ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин олий суд Атамбаевга нисбатан ҳукмни бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишга юборган эди.

Олий суднинг қарорини бекор қилиб, Атамбаевнинг айблов ҳукмини қайта тиклаш илтимосини бош прокуратура юборган. Собиқ президентнинг адвокати Замир Жоошев бу «Алмазбек Атамбаевни парламент сайловига қатнаштирмаслик ҳаракати» эканини билдирган.

Батукаевнинг иши

Азиз Батукаев 2013-йили лейкоз ташхиси асосида бўшатилган. Кейин тиббий ҳужжат қалбаки экани маълум бўлган.

Криминал ноқонуний бўшатилиши бўйича жиноий иш собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг ҳукумати даврида тергов қилина бошлаган. Бу ишнинг фигурантларидан бири Алмазбек Атамбаев бўлган.

Шу билан бирга собиқ президент Бишкек ИЭМни реконструкциялаш, Қўйтош қишлоғида ноқонуний ер олиш ва Терак-Сой конини ишлатишга лицензия бериш бўйича «Коррупцияга», шунингдек, «жиноий даромадларни легаллаштиришда» айбланган.

Батукаевнинг ишини текшириш Атамбаевни собиқ президентлик мақомидан, дахлсизлигидан ва бошқа имтиёзларидан маҳрум қилишга сабабларнинг бири бўлган. ИИВ Батукаевни бўшатилиши бўйича иш асосида Атамбаевни уч марта сўроққа чақирган, бироқ собиқ президент терговга келмаган.

Натижада ҳуқуқ органлари Атамбаевди куч билан қўлга олишган. У Қўйтош қишлоғидаги уйида икки кун давом этган қаршиликлардан кейин таслим бўлган. махсус операция вақтида спецназчи Усўнбек Ниязбеков ўқдан ҳалок бўлиб, Чуй ВИИБнинг бошчиси Самат Курманкуловнинг бошига тош тегиб, жароҳатланган.

Батукаевнинг бўшатилишига алоқаси бор дейилган бошқа амалдорлар тергов билан ҳамкорлик қилиб, жарима тўлашган. Айримлари эса жиноятнинг муддати ўтиб кетгани учун озод қилинган.

«Қўйтош воқеалари»дан кейин Атамбаев ва унинг тарафдорларига «ҳукуматни куч билан босиб олиш», «оммавий тартибсизликлар уюштириш», «одамларни гаровга олиш», «одам ўлдириш», «одам ҳаётига хавф солиш», «ҳукумат вакилини қўрқитиш ёки унга нисбатан зўравонлик» моддалари билан айб қўйилган.

2020-йили октябрь воқеаларида Атамбаев ва унинг тарафдорлари бўшатилган. Бироқ кўп ўтмай у яна қўлга олиниб, қамоққа қайтарилган. Садир Жапаров ҳукумати даврида Атамбаевга яна уч айб қўйилди — 5-6-октябрь ва 9-октябрдаги «оммавий тартибсизликлар» ва ўнлаган турк фуқароларига «ноқонуний» қирғиз паспортларини бериш бўйича «Коррупция». Ҳозирда Атамбаев №47 ахлоқ тузатиш колониясида.