Министрлар кабинети «Ижтимоий томондан муҳим товарларнинг айрим турларига бўлган нархларни давлат изга солиши ҳақидаги» қарор лойиҳасини 18-октябрда жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Лойиҳани Иқтисод ва молия вазирлиги таклиф қилган.
Унга кўра, қуйидаги товарларнинг нархи бир ойда 20%га қимматлаган вақтда назорат қилиниб. Изга солинади:
- 1-навдаги буғдой уни;
- 1-навдаги ундан қилинган нон;
- 2,5-3,2% ёғли сут;
- ўсимлик ёғи;
- 72,5% ёғли қаймоқлар;
- гўшт (мол ва қўй гўшти);
- шакар;
- оқ гуруч;
- макарон маҳсулотлари;
- тухум;
- кўмир;
- Аи-80 ва Аи-92 русумидаги бензин, дизел ёқилғиси;
- суюлтирилган газ;
- минерал ўғитлар;
- озуқа (ем-хашак).
12-октябрда Министрлар кабинети куз-қиш мавсумида кўмирнинг нархини назорат қилиш қарорини қабул қилган. Унга кўра, кўмирнинг бир тоннаси 1 250 сомдан 1 330 сомгача деб белгиланиб, 90 кунлик муддат киритилган.
Қирғизистонда нархларнинг кескин қимматлаши 2020-йилнинг баҳор ойларида бошланган. Шунда қирғиз ҳукумати эпидемиологик вазият сабаб ижтимоий томондан муҳим товарларнинг нархини вақтинча назорат қилишни топширган.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов