Собиқ депутатлар ва журналист: «Азаттык» партияси рўйхатининг аввалида кимлар бор?

359
Сурат: «Азаттык» партияси

Парламент сайловига қатнашадиган «Азаттык» партияси 10-октябрда съезд ўтказиб, номзодлар рўйхатини тасдиқлади. ОАВлари партиянинг рўйхатидаги биринчи тўққиз номзоднинг номини айтди.

«Азаттык»нинг қаторига Жогорку Кенешнинг турли чақирилишининг депутатлари кирди. Шунингдек, рўйхатнинг биринчи қаторида журналист ва «Нур» партиясининг етакчиси Миктибек Арстанбек ҳам бор.

«Азаттык»нинг съездида 71 ёшдаги Исмаил Исаков партиянинг раиси бўлиб сайланди. Исаков Жогорку Кенешнинг иккинчи чақирилишининг (2000-2005) депутати. Шунингдек у 2010-йили Қирғизистоннинг муваққат ҳукуматида мудофа вазири вазифасини бажарган.

Исаков 2017-йилдаги президентлик сайловида ўша вақтда ҳукуматнинг номзоди бўлган Сооронбай Жээнбековни қўллаган.

Шу йилнинг сентябрь ойида бир қанча маданият ходимлари президент Садир Жапаровга хат ёзиб, «ҳукуматни босиб олишни кўзлаётган» сиёсатчиларга чора кўришни сўрашган — уларнинг орасида Исмаил Исаков ҳам бор эди. Шу сабаб у бошқа сиёсатчилар билан бирга сўроқ бериб чиққан.

Партиянинг рўйхатида иккинчи ўринда «афсонавий парламент»нинг собиқ спикери Медеткан Шеримкулов жойлашди — у 82 ёшда. Шеримкулов Қирғизистоннинг Туркия ва Эрондаги элчиси бўлиб ишлаган. Шунингдек у 1995-йилги президентлик сайловига қатнашиб, 1,72% овоз олган. Ҳозирда сиёсатчи «Улуу-Журт» партиясининг лидерларидан бири.

Ахматбек Келдибеков Жогорку Кенешнинг бешинчи чақирилишини собиқ спикери. У парламентга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ва давлат раҳбари Садир Жапаров тузган «Ата-Журт» партияси билан сайланган.

Сиёсатчи 2015-йили «лавозимидан фойдаланишда» айбдор деб топилиб, 3 млн сом жаримага тортилган. Орадан олти йил ўтгандан кейин олий суд Келдибековга нисбатан чиққан ҳукмни бекор қилган.

Келдибеков 2020-йилнинг октябрь ойида Матраимовларнинг клани билан алоқаси бор «Мекеним Кыргызстан» партияси билан парламент сайловига қатнашган. Бундан ташқари, божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов Келдибековнинг ўғлини «вакил отаси».

«Азаттык»нинг рўйхатида тўртинчида турган собиқ депутат Жилдизкан Жолдошова ҳам олдин «Ата-Журт»нинг аъзоси бўлган. Шунингдек, Жолодошова президент Жапаров қамоқда ётганда унинг бўшатилишини талаб қилган.

2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига Жолдошова Ташиевнинг «Мекенчил» партияси сафида келган. Бироқ ҳукумат алмашгандан кейин Жолдошова Жапаровга нисбатан позициясини ўзгартириб, уни кескин танқид қила бошлаган.

Бундан ташқари, партиянинг сафига қуйидагилар киришди:

Роза Акназарова — 2010-йили «Республика» партиясининг қаторида Жогорку Кенешга депутат бўлган. 2019-йили Акназарова Депозитларни ҳимоя қилиш бўйича агентлигининг директорлар кенгашининг раиси бўлиб сайланган.

Ишенбай Кадирбеков — у 1995-йилдан бошлаб икки чақирилишнинг депутати бўлган. Кадирбеков 2005-йили «қизғалдоқ инқилобидан» кейин бир неча кун президентнинг вазифларини бажарган. 2011-2015-йиллари у марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлган — унинг номзодини «Ата-Журт» партияси таклиф қилган.

Миктибек Арстанбек — «Халал индустриясини ривожлантириш марказининг» директори ва «Нур» партиясининг асосчиси. Арстанбек 2021-йили президентлик сайловига қатнашиб, 1,69% овоз олган. Шу йилнинг февраль ойида сиёсатчи коррупцияда айбдор деб топилган собиқ божхоначи Райимбек Матраимовни «худо берган ризқини бўлишган бола» деб сифатлаган.

Бактибек Калмаматов — «Ата Мекен» партиясининг собиқ аъзоси ва парламентнинг собиқ депутати. Калмаматов шу йил бўлиб ўтган президент сайловига қатнашиб, 0,5% овоз олган;

Эсенгул Исаков — Жогорку Кенешнинг бешинчи чақирилишига «Ар-Намыс» партияси билан ўтган. У 2020-йили конституциявий кенгашнинг аъзоси бўлган.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш янги Конституцияга мувофиқ аралаш система билан ўтади — 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.