Ақилбек Жапаров: Иситиш мавсумига тайёргарлик кечикиб бошланди

356

Министрлар кабинетининг раиси Акилбек Жапаров «бу йил иситиш мавсумига тайёргарлик кеч бошланганини» тан олди. Бу ҳақда у 18-октябрда, Норин вилоятидаги Кара-Кече кўмир конига бўлган сафари вақтида билдирди.

Жапаровнинг айтишича, бундай кечикишларга йўл қўйилмаслиги керак.

«Ишлар тўхтаб қолса, тегишли томонлар жавобгарликка тортилади. Бугунги кунда “Кара-Кече”да инфраструктура масалалари тезкор тартибда ҳал қилиниши зарур», — деди Жапаров.

Тегишли давлат ва маҳаллий ҳукумат органларининг, кон қазувчи компания вакилларининг иштирокида ўтган кенгаш давомида Акилбек Жапаров куз-қиш мавсумида кўмир билан биринчи навбатда халқ, ижтимоий объектлар ва энергетика тармоғидаги ишхоналар таъминланиши кераклигини яна бир марта эслатиб ўтди.

12-октябрда минкаб Қирғизистондаги кўмирнинг нархини давлат томонидан вақтинча изга солиш киритилган. Бу чора максимал нархни белгилаш 90 кунлик муддатга чўзилади.

Кўмирнинг нархи

Нархни изга солиш вазифаси Монополияга қарши курашиш давлат агентлиги зиммасига юкланди. Агентлик кўмирнинг бир тоннаси учун нархни 1250 сомдан 1330 сомгача деб белгилаган.

Министрлар кабинети бундай қарор куз-қиш мавсумида кўмирнинг нархи қимматлашини олдини олиш учун қабул қилинганини қўшимча қилган.

Монополияга қарши курашиш давлат агентлиги Кара-Кече карьерида жойлашган 21 кўмир қазган ишхона учун улгуржи нархда сотиш ўтган йилги нарх бўйича қолганини таъкидлаган: кўмирнинг тоннаси учун 1250 сомдан 1330 сомгача.

Агентликнинг маълумотига кўра, кўмирнинг нархи бир қанча сабаблар туфайли қимматлаган: мавсумий фактор, талаб юқори бўлаётгани ва ўтинни аҳолига сотадиган марказларгача етказиш. Бундан ташқари, агентлик сотувчилар вазиятдан фойдаланаётган бўлиши мумкин деб ҳам ҳисоблайди.