Пархат Тулендибаев ўз ихтиёри билан депутатлик мандатини топширди

385

Марказий сайлов коммисиясининг матбуот хизмати 17-октябрда «Республика-Ата Журт» фракциясининг депутати Пархат Тулендибаев мандатини топширганини билдирди.

МСКнинг маълумотига қараганда, у мандатини ўз ихтиёри билан топширди. МСК берилган ариза асосида Тулендибаевнинг гувоҳномасини бекор қилди.

Тулендибаев 2018-йили «Апрель» каналининг репортажидан сўнг жамоатчиликка танилган. Унда журналистлар депутатлардан давлат мадҳиясини айтиб беришни сўрашган.

Видеода Тулендибаев мадҳияни куйлаётиб сўзларини алмаштириб, айрим қаторларини эслай олмаган.

Бу репортаждан кейин депутатнинг мадҳияни билмагани танқид қилиниб, кейинроқ Тулендибаев кечирим сўраган.

Депутатнинг кечирим сўраган билдирувида, «давлат мадҳиясини билмагани ҳар бир қирғизистонлик, асосан парламентнинг депутати учун кечириладиган нарса» экани айтилган.

«Республика — Ата Журт» партиясининг бўш мантини рўйхатида навбатда бўлган Алайбек Алимбаев олди.

Алайбек Алимбаев. Сурат: МСКнинг матбуот хизмати

Янги тузилган «Биздин Кыргызстан» партиясига бағишланган Factcheck.kg нашрининг суриштирувида Алимбаевнинг номи айтилган.

Унда журналистлар Алимбаев «Биздин Кыргызстан» партиясининг лидери эканини, мазкур партия «Мекеним Кыргызстан» ва «Ыйман Нуру» билан боғлиқ эканини айтишган.