КТРКнинг собиқ етакчиси Социал фонд директори этиб тайинланди

373
Бактияр Алиев

Жамоатчилик телерадио корпорациясининг (КТРК) собиқ етакчиси Бактияр Алиев ижтимоий фонднинг директори бўлиб тайинланди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.

Алиевни жамоага 18-октябрда Министрлар кабинети раисининг ўринбосари Эдил Байсалов таништирди.

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев шу йилнинг октябрь ойида соцфонднинг етакчиси Жанибек Орозалиевни «24 соат ишлашни билмагани учун» ишдан бўшатган. Шу сабаб соцфонд етакчисининг ўринбосари Арстанбек Абдуллаев вақтинча директор вазифасини бажарган.

Бактияр Алиев эса 15-октябрда КТРК раҳбарлигидан ўзи аризасининг асосида кетган. Унинг ўрнига собиқ маданият вазири Кайрат Иманалиев вақтинча тайинланган.

Бактияр Алиев ким?

44 ёшдаги Бактияр Алиев 2000-йили Ўш технология университетининг молия ва кредит бўлимини тугатган. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражаси бор.

Алиев иш фаолиятини 1999-йили ҳукумат қошидаги молия назорати инспекциясида нозирликдан бошлаган. Кейинчалик у кредит бирлашмаларини қўллаш бўйича молия компаниясида ишлаб, 2001-йили ижтимоий фондга ўтказилган.

Алиев 2009-йилгача Соцфонднинг турли бўлимларида етакчи мутахассисдан бўлим бошчисигача кўтарилган. 2020-йилнинг 30-декабрида КТРКнинг бош директори бўлиб тайинланган.