Нуржан Шайлдабекова: МСК овоз беришнинг махфийлигига тўлиқ кафолат беради

366

Марказий сайлов комиссияси сайловчиларнинг овоз беришини маҳфий қолишига тўлиқ кафолат беради. Бу ҳақда МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабекова «Биринчи радио»га берган интервьюсида билдирди.

«Овоз беришга таъсир қилишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Бизнинг ҳозирги системада овоз беришнинг яширинлиги тўлиқ кафолатланган. Демак, кимдир босим қилган вақтда ҳам, бизнинг сайлов системада ўз эркин билдиришга имкон бор, шароитлар бор», — деди Шайлдабекова.

МСК раисасининг айтишича, пул тарқатиб овоз сотиб олган номзодлар «автоматлаштирилган ҳисоблаш урнаси (АСУ) орқали кимга овоз берганини билиб оламиз» деб сайловчиларни қўрқитиб, нотўғри маълумотлар тарқатган ҳолатлар бўлиши мумкин.

«“Билиб оламиз, пул олгандан кейин шунга овоз бер” деб босим ўтказилиши мумкин [...] Биз олдин бу маълумот [овоз беришни яширин бўлиши] ҳаммага маълум деб ҳисоблардик. Ҳозир таҳлил қилиб кўрсак, кўп ҳолларда шундай нотўғри маълумотларга сайловчиларимиз ишонар экан», — деди у.

Шу билан бирга сайловчиларга мурожаат қилиб, ҳеч кимдан қўрқмай, ўзингиз танлаган номзодга ёки партияга овоз беринглар деди.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш янги Конституцияга мувофиқ аралаш система билан ўтади — 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.