COVID-19: Охирги суткада икки киши вафот этиб, 68 янги ҳолат қайд этилди

369

Қирғизистонда 18-октябрга кўра коронавируснинг 68 янги ҳолати қайд этилиб, икки бемор вафот этди. Касалликдан 45 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 54;
  • Иссиқкўл вилоятида — 9;
  • Чуй вилоятида — 2;
  • Жалолобод вилоятида — 2;
  • Талас вилоятида — 1;

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 179 913га етди. Ўлка бўйича 174 692 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2636 одам вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 542 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганларнинг сони — 539.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 18-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 876 одам, иккинчи дозасини 619 киши олди.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов