Қирғизистонда 16-октябрга кўра коронавируснинг 94 янги ҳолати аниқланиб, 77 бемор соғайди. Шунингдек, касалликдан уч киши вафот этди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳри — 44;
- Чуй вилояти — 31;
- Иссиқкўл вилояти — 10;
- Жалолобод вилояти — 5;
- Ўш шаҳри — 3;
- Талас вилояти — 1.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 179 775га етди. Ўлка бўйича 174 578 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2 632 киши вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 503 бемор, уй шароитида 559 одам даволанмоқда.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 16-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 901 593 одам, иккинчи дозасини эса 683 354 киши олди.