Алтинбек Абдувапов Солиқ хизматининг етакчиси бўлди

468

Министрлар кабинетининг раиси Акилбек Жапаров 15-октябрда Алтинбек Абдуваповни давлат солиқ хизматининг раиси қилиб тайинлади. Абдувапов олдин муассасанинг раҳбари ўринбосари хизматида ишлаган.

Солиқ хизматининг аввалги етакчиси Илияз Иманбетов молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланди. Бунгача cолиқ ва иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари хизматини Алмаз Бакетаев эгаллаган.

Иманбетов ва Абдувапов

Иманбетов давлат солиқ хизматининг раиси бўлиб шу йилнинг апрель ойида тайинланган. Меҳнат фаолиятини 1998-йили солиқ хизматининг Иссиқкўл вилоятидаги бошқармасида нозирликдан бошлаган. 2005 -йили Иманбетов вилоят бошқармасининг бошчиси бўлиб тайинланган.

2007-йили Иманбетов Солиқ хизматининг шарқий ҳудудлар аро бошқармасига, 2014-йили Ўш шаҳридаги бошқармасига ўтказилган. Бир йилдан кейин у Чуй вилоятининг Аламудун туманидаги бўлимини бошқарган. 2020-йили шу бўлимнинг бошчиси бўлиб, ЕОИИ ичида солиқлар билан ишлаган.

Солиқ хизматининг янги раиси Алтинбек Абдувапов шу йилнинг июнь ойидан бошлаб муассаса раисининг ўринбосари бўлиб тайинланган. У 2011-йилдан бошлаб солиқ тизимида ишлаб келган.

Давлат хизматларигача Абдувапов «Динь-Чинь» оптика марказининг директори, «Техноткань» ва «БИЕК Карго» компанияларининг менежери бўлиб ишлаган.