Бош прокуратура: Сўқулуқнинг милицияси ишларни қисқартириш учун ҳужжатларни сохталаштирган

420
Сокулук ТИИБи

Чуй вилоятининг Сокулук туман милициясининг масъул ходимлари бир қанча жиноий ишларни қисқартириш учун ҳужжатларни қалбакилаштирган. Бу ҳақда бош прокуратуранинг матбуот хизмати 15-октябрда билдирди.

Назорат органининг маълумотига кўра, Сокулук ТИИБнинг ходимлари бу ҳаракатларни «ўзларининг ишларини самарадорлигини, кўрсаткичларини кўпайтириб кўрсатиш мақсадида» қилишган.

Масалан, бош прокуратура 2019-йили рўйхатга олинган «Ата-Тоо №3 участкасида уяли телефон ўғирлаш» ишини кўрсатди — бу иш 2021-йилнинг март ойида ноқонуний қисқартирилгани айтилмоқда.

Маълумотга кўра, милиция ходимлари бирорта тергов ишини олиб бормай жабрланувчининг номидан аризани қалбакилаштирилган. Шунингдек, куч органлари жабрланувчининг номидан сўроқ протоколини ҳам ўзгартиришган.

«[Бундан ташқари] мазкур туманнинг ички ишлар бўлимининг масъул ходимлари томонидан бошқа яна икки жиноий иши бўйича жабрланувчиларнинг ишни қисқартириш ҳақидаги аризалари ўзгартирилиб, имзолари сохталаштирилган. Бунинг натижасида жиноят ишлари бўйича судгача текширувлар ноқонуний қисқартирилгани тасдиқланган», — деб берилади прокуратуранинг билдирувида.

Сокулук ТИИБнинг ходимларини ҳаракати бўйича «Лавозимдан фойдаланиш» ва «Далилларни ўзгартириш» моддалари билан судгача текширув иши очилди.