Матраимовнинг тарафдори Дайирбек Орунбеков парламент сайловига қатнашиш учун ариза берди

391
Искендер Матраимов ва Дайирбек Орунбеков

Журналист Дайирбек Орунбеков парламент сайловига №11 Олай сайлов округидан қатнашиш учун МСКга ариза берди.

Орунбеков билан бирга Олай сайлов округидан депутатлар Улан Примов ва Ўскўнбай Жээнбаев, собиқ депутат Жаманкул Галдибаев, Ўш шаҳар кенгашининг собиқ депутати Абдисаит Каримбеков, ЎшДУнинг проректори Замирбек Бўжўнов, Санжар Ибраимов, Бакитбек Саипов, Улукмирза Тоотаев ва Маматурайим Кадирбердиев қатнашади.

Собиқ мухолифатчи журналист бўлган Орунбеков 2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловида «бийликчил» дейилган «Биримдик» партиясини қўллаган. У «Биримдик»нинг номзоди, собиқ меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Улукбек Кочкоровнинг маслаҳатчиси бўлган.

Шунингдек, журналист таъсирли Матраимовларнинг оиласини ҳимоя қилган фейк-фермалар билан алоқаси борлиги аниқланган.

Қирғизистонда фейклар фабрикаси қандай тузилади ва уларнинг ҳақи қанча туради?

Ўтган йили октябрь воқеаларидан кейин ҳукумат алмашиб, Орунбеков «Манас» аэропортининг етакчиси Бактибек Сидиковга маслаҳатчи бўлиб тайинланган. Кўп ўтмай Сидиков хизматдан олиниб, Орунбеков ҳам ишдан кетган.

Шунингдек, Орунбеков собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси Асилбек Жээнбековни қўллаб келади — ҳозирда у «Қумтўр иши» асосида тергов қамоғида сақланмоқда.

11-июлда Бишкек ва Ўш шаҳар кенгашига сайловда Орунбеков «Биздин Кыргызстан» партиясини қўллаган. Партияни депутат Айбек Осмонов тузган. Осмонов «Мекеним Кыргызстан»нинг ҳам асосчиси, бироқ бу партияни Матраимовларга «олдириб қўйилгани» айтилади.

Factcheck.kg нашрининг журналистлари «Биздин Кыргызстан» билан «Мекеним Кыргызстан» партияларини солиштириб, уларнинг боғлиқ томонларини топишган. Масалан, олдин Бишкек шаҳар кенгашига «Мекеним Кыргызстан» билан келганлар яна сайловда «Биздин Кыргызстан»нинг сафида келишган. Орунбеков коррупция бўйича айбдор деб топилган Матраимовни қўллаган билдирувлари билан ҳам маълум. У Матраимов божхонада ишлаб юрганда бизнес учун яхши эди деган аргументини айтиб, қирғиз божхонасидаги контрабанда ва коррупция ҳақидаги суриштирувни қилган журналистларни танқид қилган.

У журналистларнинг суриштируви Хитойдан олиб келинган товарларнинг нархини қимматлашига олиб келди деб айблаган. Унинг айтишича, олдин товарлар Қирғизистонга тўғридан-тўғри келган бўлса, ҳозир Қозоғистон орқали келмоқда.

«Қирғиз темир йўли» ишхонасига боғлиқ суриштирув

Дайирбек Орунбековнинг номи Temirov Live’нинг «"Кыргыз темир жолун"даги  миллиардлар қаерга кетади?» номли журналистик суриштирувда ҳам айтилган. Мазкур суриштирувда ишхонанинг юзалаган миллион сом нархдаги тендерларини қайси компаниялар ютгани ҳақида айтилади.

Журналистлар Россиянинг давлат органлари «Кыргыз темир жолу»нинг тендерларини ютган компанияларнинг банк ҳисобларидаги ҳаракатларида «жиноий даромадларни легаллаштириш белгилари» борлигини аниқлаганини очиқлашган. Шунингдек, суриштирувчилар мазкур компанияларнинг асосчилари Канибек Туманбаев билан алоқаси бўлганини айтишган.

Туманбаев — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг «шофёри» Икрам Илмияновнинг ишончли одами. У парламент сайловларига ҳукуматники бўлган КСДП (2015-йил) ва «Биримдик»нинг (2020-йил) қаторида бўлган.

Ўз вақтида Туманбаев эгалик қилган «Кош-Тамчы» МЧЖни Баатирбек Жантаев ҳам бошқарган. Жантаев «Кыргыз темир жолу» эълон қилган тендерларнинг бирини деярлик 55 млн сомга ютиб олган «Сай-Аска» МЧЖга эгалик қилган. Кейинчалик Жантаев ўзи «Кыргыз темир жолу»га хизматга тайинланган.

«Кыргыз темир жолу» ишхонасида Дайирбек Орунбековга ҳам ўрин топилган — журналистларнинг қўлидаги ҳужжатларда у «бош мутахассис» бўлгани кўрсатилган. Орунбеков ижтимоий тармоқларида бир уйнинг ҳовлисида тушган суратлари билан бўлишиб туради — мазкур уй Баатирбек Жантаев номида бўлган.

Кейинчалик Орунбеков бу суриштирувга реакция қилиб, Жантаев ва Туманбаев билан «ака-ука муносабатида» эканини билдирган. Шунингдек у суриштирувда аталган тендерлар 2015-2017-йиллари ўтганини, унга алоқаси йўқлигини таъкидлаган.