Президентнинг оиласи реабилитация марказига 3,5 млн сом берди. Асқар Ақаев 1 млн қўшди

408

Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров 15-октябрда Бишкекда ногирон болаларнинг «Алтин балалик» реабилитация марказини ишга тушириш учун маблағ йиғиш бўйича хайрия марафонига қатнашганини билдирди.

Марказ Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ота шаҳрида жойлашган. Матбуот хизмати билдиришича, Жапаров президентнинг захира фондидан марказ 3 млн сом ажратганини маълум қилди.

Президент Садир Жапаров ва соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев.
Сурат: давлат раҳбарининг матбуот хизмати

«Буни ўзимизнинг болалар учун, фуқаролар учун қиляпмиз. Бундан ташқари, дунё бўйича дам олувчиларни ва беморларни қабул қилсак бўлади», — деб билдирди Садир Жапаров.

Президентдан ташқари, марказ учун Садир Жапаровнинг аёли Айгул Жапарова ҳам 500 минг сом ҳайрия қилди.

Президентнинг матбуот хизматидан Айгул Жапарова пулни «президентнинг оиласи номидан» берганини билдиришти.

Тадбирда президент Реабилитация маркази 2022-йилнинг 1-июни, болалар кунида очилиши режалаштирилаётганини қўшимча қилди. Агар марафондан тушган маблағ етмаса, унда давлат бюджетидан пул ажратилади. Режа бўйича марказ 8 бўлимдан иборат.

Реабилитация марказининг қурилиши 2000-йиллари бошланиб, деворлари кўтарилган. Бироқ 2005-йиллари иш тўхтаб қолган. Ҳозирда марказнинг блокларидан бирини араб хайрия фонди, яна бирини «Қумтўр Голд Компани» қурмоқда.

Имконияти чекланган одамлар билан болалар учун «Алтин балалик» маркази 500 беморга мослаштирилган.

«Ҳозирда икки бўлим ишламоқда. Кардиохирургия бўлими очилиб, 5 операция ўтказилди. Бундан ташқари, аллергия бўлими очилди», — деди президент.

Президентнинг оиласидан ташқари марафонда қочқин президент Асқар Ақаев ҳам хайрия қилди. Бу ҳақда Vesti.kg нашри маълум қилди. Уларнинг маълумоти бўйича Акаев 1 млн сом берган.

Ҳозирда Аскар Акаев Москвада. Москвага Акаев 2005-йили 24-мартда президентлик лавозимидан қулатилгандан кейин кетган. Шундан бери Акаев Қирғизистонга «Қумтўр» иши бўйича МХДҚ билан ҳамкорлик қилиш учун бир марта келиб кетган.