UFC жангчиси Рафаэль Физиев Қирғизистондан кетишининг сабабини айтди

377

Аралаш жанг бўйича спортчи Рафаэль Физиев Қирғизистондан кетиш ҳақидаги қарорига Instagram саҳифаси орқали изоҳ берди.

Бунагча Физиев муфтиятнинг қўрқитувлари сабаб ўлкадан чиқиб кетишга қарор қилганини айтган.

Янги мурожаатида спортчи фанатларига миннатдорчилик билдириб, «баҳона изламаганини» ва «ифлос нарсалардан чарчаганидан» кетаётганини ёзган.

«Агар бирор бир давлатнинг номидан чиқмасам ифлослик бора-бора камаяди. Қоидасиз курашнингва ҳақиқий мухлисларимга айтмоқчиман: бу ишда ўзимни энг яхши эканимни кўрсатаман! Қўллаганингиз учун миннатдорчилик билдираман!» — деб ёзган Физиев.

Физиевнинг кетиши

UFC спортчиси Рафаэль Физиев 14-октябрда Instagram саҳифасида энди мусобақаларга Қирғизистоннинг байроғи билан чиқмаслигини билдирган.

Спортчи муфтият томонидан «қўрқитув» бошлангани учун шундай қарорга келганини айтган. У оиласи ҳам таъқибга учраганини қўшимча қилган.

Физиев унга нисбатан «қўрқитув» нимадан бошлангани ҳақида тўхталган эмас. Бироқ бунгача интернетда Қирғизистоннинг собиқ муфтийи Максат Токтомушев Физиевнинг инстаграмдаги Эн-Нажаф шаҳрида «Имом Али» масжидига боргани ҳақидаги видеосига фикр билдиргани бўйича видео пайдо бўлган.

Физиев тасвирга олган Ироқдаги масжид мусулмонларнинг шиа оқимидагилар учун қурилган. Токтомушев тушунтиришича, Марказий Осиёда исломнинг суннат оқими тарқалган.

«Бу спортсчи йигитимиз — Қирғизистоннинг фахри. Ўйлашимча энди буёғи ўзининг шахсий туйғуларини маълум қилиши мумкин, бироқ адашмаслик керак. Спорт бошқа, мафкура бошқа. Эътиқод дегани бошқа», — деган Токтомушев.

У «бундай чақириқ қилиш» тўғри эмаслигини қўшимча қилган. Собиқ муфтий бу ҳаракат диний низога олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди.

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси Физиевнинг сўзларини «муфтиятга алоқаси йўқлигини» «Клооп»нинг журналистига билдиришган.