Ўш вилоятининг Қорасув туманида «Гольф-3» билан «Вольво» русумидаги катта оғир юк ташувчи машина тўқнашиб, 23 ёшли шахс вафот этди.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги 15-октябрда хабар қилишича, ҳодиса Қорасув туманининг Қизил-Қишлоқ қишлоғининг Ахмедов кўчасида содир бўлган.
Воқеа бўлган жойга ФҲВнинг Ўш шаҳар бошқармасидан тўрт қутқарувчи жалб қилинган. Қутқарувчилар жасадни машинадан чиқариб, милиция ходимларига ўтказиб берган.
Бунгача шу йилнинг 9-октябрида Баткен вилоятининг Қадамжой туманида «Тойота Авенсис» ва «Хонда Одиссей» машиналари тўқнашиб, уч киши вафот этган. Яна етти одам турли жароҳатлар билан туман касалхонасига етказилган.