Factcheck.kg вазир Бейшеналиев ҳусусий мактабга эгалик қилишини аниқлади

163

Factcheck нашри Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг бизнеси борлигини аниқлади, бироқ қонун бўйича давлат ходимларига хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш тақиқланган.

Журналистларнинг маълумотлари бўйича, соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев хизматга тайинланганидан ярим йил ўтиб, Бишкекнинг Жал кичик туманида 29-уйда жойлашган «Чечей» жамоат бирлашмасини тузган.

Шу манзилда «Беймарал» номли микрокредит компания рўйхатга олинган, бу ҳам вазирга қарашли. Шу манзилда унинг ўғли Мардын «Драйв» деган компанияси ҳам бор.

Бундан ташқари, вазир «Арча Бешик» хусусий мактабига ҳам эгалик қилади.

Вазирнинг аёли Замира Кулматова — Иссиқкўлда коттежларни ижарага берган ва сотиш билан шуғулланган «Париж КО» компаниясининг асосчиси.

«Ернинг умумий майдони 15гектар, ичида 75 коттеж, 88 квартира, 10 иссиқ булоқ бор, ернинг 7 гектарини кўл эгаллайди, 2 пляж бор», — дейди журналистлар.

Заҳарли қўрғошин қайнатувчи вазирлик

Бейшеналиев заҳарли қўрғошин дамламасини ичяпти.

Алимкадир Бейшеналиев Садир Жапаровни депутатлар премьер-министрлик хизматига тасдиқлагандан кейин 2020-йилнинг октябрида соғлиқни сақлаш вазири бўлиб тайинланган.

Бунгача у 16 йил КММАнинг пропедевтика хирургия кафедрасини бошқариб, Чуй вилоятининг Кемин туманидаги «Сабирдин» деҳқон хўжалигини бошқарган. Дастлаб парламентга Темир Сариевнинг «Ак-Шумкар» партиясидан, кейин Садир Жапаров билан Камчибек Ташиевнинг «Мекенчил»дан ўтишга ҳаракат қилган.

Садир Жапаров президент бўлиб сайлангандан кейин 2021-йилнинг январь ойида Бейшеналиев кўпчиликнинг эътиборида бўлган. У коронавирусга қарши вакцинани сақловчи музлаткичларни бепул берадиган қайси ташкилот эканини билмай қолган — USAID билан UNICEF ташкилотларини ажрата олмаган. Унинг билдирувини олдин USAID, кейин UNICEF инкор қилган.

Кейин коронавирус билан курашишга заҳарли қўрғошиннинг дамламасини таклиф қилиб, дамлама президент резиденциясида қайнатилаётганини айтган. Бейшеналиевнинг сўзлари кескин танқид қилиниб, парламент депутатлари вазирни ишдан бўшатишни таклиф қилган, бироқ амалдорни президент ҳимоя қилган.

Июнда вазир коронавирусни заҳарли қўрғошин билан даволаш тўхтатилганини маълум қилган. Ўша ойда у Қозоғистон коронавирусга қарши ўз вакцинасини беради деб билдириб, бироқ бу маълумотни қозоқ премьер-министри инкор қилган.

Кейин матбуот анжуманида аконит ичган вазир Бейшаналиев коронавирус юқтиргани маълум бўлган.