COVID-19: Охирги суткада икки киши вафот этиб, 63 янги ҳолат қайд этилди

385

Қирғизистонда 13-октябрга кўра коронавируснинг 63 янги ҳолати аниқланди, икки бемор вафот этди. Касалликдан 122 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 35;
  • Чуй вилоятида — 16;
  • Иссиқкўл вилоятида — 8;
  • Жалолобод вилоятида — 2;
  • Талас вилоятида — 1;
  • Ўш вилоятида — 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 179 492га етди. Ўлка бўйича 174 320 киши вирусдан соғайди. Пандемияда умумий 2624 одамни ҳаётига зомин бўлди.

Ҳозирда касалхоналарда 430 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 623.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 13-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 5 441 одам, иккинчи дозасини 4 634 киши олди.