Фармкомпаниялар билан шубҳали келишув тузган соғлиқни сақлаш амалдорлари қўлга олинди

348

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва фармацевтика компанияларнинг бир қанча ходимлари қўлга олинганини маълум қилди.

Терговнинг версияси бўйича, қўлга олинганлар ўзаро келишган ва солиқ тўлашдан қочиб импорт дори-дармонларнинг реал нархини оширишган. МХДҚдан улар дори-дармон сотишда манфаатларини ўйлашганини қўшимча қилишди.

Қўлга олинган соғлиқни сақлаш амалдорлари ва фармкомпанияларнинг ходимлари МХДҚнинг ТИЗОсига киритилди. Гумондорлар МХДҚ томонидан сентябрь ойининг охирида бошланган судгача текширув асосида қўлга олинди.

МХДҚ Қирғизистонга дори-дармон олиб келиб, «ортиқча қиммат нархда сотган» фармкомпиялар гуруҳини фош қилган. МХДҚ ходимлари компанияларнинг офисларида ва омборларида тинтув ишларини олиб борган. Бироқ муассаса қайси компаниялар тинтув қилинганини очиқламаган.

Олдин «фарммафия» билан Финпол курашиб келган, бироқ муассаса тарқалиб кетгандан кейин дорихоналардаги нархларнинг кўтарилишини МХДҚ текшира бошлаган.