«Уятчан» депутат Қамчибек Жолдошбаев сайловга қатнашиш ниятини билдирди

315
Камчибек Жолдошбаев

Депутат Камчибек Жолдошбаев яна бир марта парламентга келишни истамоқда. У 5-октябрда № 26 Ленин округидан сайловга қатнашиш учун МСКга ариза берди.

У билан бир кунда депутатлар Айбек Осмонов ва Дастан Бекешев ҳам сайловга қатнашиш ниятларини билдиришди. Улардан ташқари яна 105 киши сайловга қатнашишни истамоқда — уларнинг орасида бошқа депутатлар, собиқ амалдорлар ва давлат ходимлари бор.

Жогорку Кенешга сайлов 28-ноябрга тайинланган, унга 592 млн 531 минг сом сарфланади.

«Уятчанг» депутат

Жолдошбаев биринчи марта Жогорку Кенешнинг учинчи чақирилишига депутат бўлган.

2015-йили сайловга «Онугуу-Прогресс» партияси билан қатнашиб яна депутат бўлиб, ҳуқуқ тартиби, жиноятчилик билан курашиш ва коррупцияга қарши ҳаракат бўйича қўмитанинг аъзоси бўлган.

Уч йил олдин Жолдошбаев ишга маршруткадан тушиб, пиёда юрган ҳамкасбларидан уялишини айтиб танқид қилган. Халқ вакили Аида Касималиева эса маршруткада юришидан фахрланишини айтиб, Жолдошбаевга уялмаслигини таклиф қилган.

Бундан ташқари, Жолдошбаев шов-шувли ишлари билан таниқли: 2011-йили унга бир неча савдогарларнинг аризаси асосида «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган.

2014-йили эса мустақил журналист Семетей Талас ўғли депутат унга ҳужум қилганини билдирган. 2016-йили Жолдошбаев ўзининг фракцияси йиғинида кўп хотинлиликни таклиф қилган.

Камчибек Жолдошбаев бойлар қаторига киради. Депутатнинг қимматбаҳо мулклари, компаниялари ва квартиралари бор.