Ўш шаҳар куни учун 1,7 млн сомдан ортиқ маблағ сарфланди. Тендерларни кимлар ютди?

336
Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Ўш мэрияси шаҳарнинг 3021 йиллигига бағишланган тадбир ва концертга 1 млн 770 минг сом сарфлади. Бу ҳақда давлат сотиб олишлар порталидан маълум бўлди.

Ўш шаҳрининг куни 5-октябрда нишонланди. Эрталаб шаҳарнинг марказий майдонида парад ўтиб, кечда қирғиз, ўзбек ва рус қўшиқчилари иштирокида концерт ташкил қилинди. Шунингдек, кечки тадбирда салют отилди.

Байрамга тайёргарлик кўриш Муниципал мулк бошқармаси билан Ўш шаҳар маданият бошқармаси зиммасига қўйилган.

Маданият бошқармаси саҳна безагига деярлик 500 минг сомга уч тендер эълон қилган:

  • Саҳнани безатиш ва бошловчиларга 55 минг сом. Уни «Омор Плюс» МЧЖ 48 минг сомга ютиб олди. Мазкур компания ихтисослаштирилмаган чакана савдо билан шуғулланади;
  • Маданият арбоблари ва тасвирчиларнинг маоши, чироқ-мусиқа асбобларини ижарага олишга 481 минг сом. Бу тендерни «Фаст Хом Групп» компанияси 425 минг сомга ютиб олган. Қизиғи, бу компаниянинг фаолияти «турар-жой ва нотурар жойларни қуриш» деб кўрсатилган. Компаниянинг директори Болот Якубов Ўш шаҳар кенгашига сайловга «Бутун Кыргызстан» партияси билан қатнашган;
  • Совринларга (телевизор, чангюткич ва микротўлқинли печ) 24 минг сом — уни хусусий тадбиркор Айсалкин Абдимиталип қизи 22 300 сомга ютиб олган.

Муниципал мулк бошқармаси 1 млн 147 минг сомга тендер эълон қилди — унинг 673 минг соми кечки концерт учун марказий майдонда саҳна қуришга, 473 миң соми баннерларни сотишга ажратилган.

Саҳнани 660 минг сомга хусусий тадбиркор Данияр Гадеев ясаган. Баннерларни «Монтаж Строй» қурилиш компанияси 437 минг сомга ясаб берди. Қизиғи, байрам куни Муниципал мулк бошқармаси баннерларни ясатишга қўшимча 177 минг сомлик тендер эълон қилган — бу тендер 7-октябргача чўзилади.

Майдонда отилган салютлар хусусий тадбиркорлар ҳисобидан уюштирилди. Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилишича, маҳаллий тадбиркорлар 2020-йили ҳам салютларга ҳомий бўлишган. Шунингдек, мэриядан чет ўлкалик хонандалар бепул хизмат қилишганини қўшимча қилишди.

Ўш мэриясининг муҳокамага сабаб бўлган тендерлари

Ўш шаҳар мэрияси 2021-йили бир неча байрам тадбирларини ўтказиш учун эълон қилинган тендерлари қизғин муҳокама қилинган. Уларнинг бири Наврўз байрамига эълон қилинган 553 минг сомлик тендер.

Наврўз байрами 21-мартга нишонланишига қарамай тендернинг муддати 23-мартгача чўзилган. Шунингдек, Бишкек шаҳрининг мэрияси Наврўз байрамига тадбир ўтказган эмас.

Жорий йилнинг июнь ойида Ўшнинг мэрияси ёшларнинг инновация марказининг очилиш маросими муносабати билан бўғирсоқ, сомса ва пирог сотиб олиш учун тендер эълон қилинган.

Тендерга кўра, тадбирнинг дастурхонига мэрия 312 минг сом сарфламоқчи бўлган. натижада дастурхон тайёрлашга энг кам нарх 180 минг сом таклиф қилган «Эр-Ас-компани» қурилиш компанияси ютиб олган.

Бу сумманинг ярмидан кўпи — 100 минг сом бўғирсоқ сотиб олишга сарфланиши керак эди.

Ўш мэриясидан 35 минг сомга тендер эълон қилинганини, унинг нархи техник хатолар сабаб ортиқча нол ва вергуллар қўшилиб қолгани учун кўпайиб кетган деб айтишган.

«Асосийси кофе-брейкка ажратилган пулни ютган фирмага ўтказилмаган. Энди бу тендер бекор қилиниб, қайтадан ўтказамиз», — деган Ўш мэриясининг ёшлар ишлари бўйича қўмитасининг ўша вақтдаги бошчиси Иззатбек Берхмаматов.

Бироқ юрист ва иқтисодчи Замир Пусуртегин амалдорнинг техник хато ҳақидаги сўз «шунчаки баҳона» бўлганини билдирган.

Кейинчалик бош прокуратура бу тендерда қонунбузарликлар бўлганини тасдиқлаб, Ўшнинг ёшлар ишлари бўйича қўмитасининг раиси ва танлов комиссиясининг аъзолари «дисциплинар жавобгарликка» тортилганини маълум қилган.