Иссиқкўл: Давлат сирини бузиш ва гиёҳванд модда тайёрлашда гумонланиб собиқ чегарачи қўлга олинди

Чегара хизматининг матбуот хизмати Иссиқкўл вилоятида гиёҳванд моддаларни ноқонуний тайёрлашда гумонланиб «Қадамжой-автойўл» назорат ўтказиш жойининг (НЎЖ) собиқ раҳбари майор Р.Д. қўлга олинганини билдирди.

«Иссиқкўл туман судининг қарори билан майор Р.Д. гиёҳванд воситаларни ноқонуний тайёрлашда гумонланиб икки ойга қамоққа олинди», — деб маълум қилишди муассасадан.

Чегарачи. Иллюстратив сурат: Kabar.kg

Бундан ташқари, матбуот хизмати мазкур ҳарбий хизматчига нисбатан бир неча жиноий иш бўйича судгача текширув иши бораётганини таъкидлади.

Уларнинг маълумотига кўра, 2021-йилнинг июлида хизмат текшируви давомида давлат ва ҳарбий сир бўлган маълумотларнинг «бутунлиги бузилгани» аниқланган.

Ўзбекистон билан чегарадош НЎЖнинг бошчиси мана шу вақтда эгаллаган хизматидан бўшатилган. Шунингдек, 24.kg нашри ўз манбаларига таяниб, майор Р.Д. билан бирга яна бир чегарачи қўлга олинганини билдирмоқда.

«Дастлабки маълумотларга кўра, ичида ҳарбий хизматчилар бўлган автомашина Қоракўлдан Чолпон-Ота томон кетаётганда милиционерлар томонидан ушланган», — деб ёзади 24.kg.

Чегара хизматидан шахсий таркибнинг орасида қонун бузишларни аниқлашга йўналтирилган тадбирлар доим ўтказилиб турилган деб ишонтиришди. Шунга қарамай, чегарачилар жиноятга алоқадор ҳолатлар учраб туради.