Тинибекова рақибини мутлоқ мағлуб қилиб, иккинчи карра Жаҳон чемпиони бўлди

348

Спортчи қиз Айсулуу Тинибекова эркин кураш бўйича иккинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. У финалда АҚШ спортчиси Кайла Мираклни 7:0 ҳисобида мағлуб қилди.

Тинибекова 2019-йили Қозоғистонда қўлга киритган чемпионлик номини ҳимоя қилди.

Полвон қиз учрашувини 62 килограмм оғирликда 4-октябрь куни бошлаган. У Япония, Беларусва Украинанинг спортчиларини енгиб, финалга чиққан.

Спортчининг финалда олган олтин медали бу чемпионатда Қирғизистон ҳисобига учинчи медал бўлди. Бунгача Алибек Осмонов бронза, Эрназар Акматалиев кумуш медалга эга бўлган.

Норвегияда 2-октябрда бошланган кураш бўйича жаҳон чемпионати 10-октябргача давом этади. Унга умумий 15 қирғизистонлик спортчи қатнашмоқда.

Айсулуу Тинибекова

Тинибекова августда ўтган Токио-2020 олимпиада ўйинларида эркин кураш бўйича кумуш медални олган. Бу билан у — мустақил Қирғизистон тарихида аёллар орасида эркин кураш бўйича Олимпиада ўйинларида кумуш медални олган биринчи полвон қиз бўлган.

Шунингдек, спортчи Осиёнинг эркин кураш бўйича тўрт марта чемпиони.

У United World Wrestlingнинг дунёдаги энг яхши спортчи аёллари рўйхатининг бошида туради. 2020-йилнинг бошида Тинибекова Италияда ўтган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритган.