COVID-19: Қирғизистонда охирги суткада 80 янги ҳолат қайд этилиб, икки киши вафот этди

368

Қирғизистонда 6-октябрга кўра коронавируснинг 80 янги ҳолати аниқланиб, икки бемор вафот этди. Касалликдан 90 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 40;
  • Чуй вилоятида — 22;
  • Иссиқкўл вилоятида — 8;
  • Жалолобод вилоятида — 5;
  • Талас вилоятида — 2;
  • Баткен вилоятида — 1;
  • Ўш вилоятида — 1;
  • Норин вилоятида — 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 178 932га етди. Ўлка бўйича 173 712 киши вирусдан соғайди. Пандемияда умумий 2 612 киши кўз юмди.

Ҳозирда касалхоналарда 446 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганларнинг сони — 676.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 6-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 5 601 одам, иккинчи дозасини эса 5 147 киши олди.