Нефтетрейдерлар ассоциацияси: Яқин икки ҳафтада нефтнинг қиймати ўсади

414

Қирғизистоннинг нефтетрейдерлар ассоциациясининг президенти Канат Эшатов 5-октябрда матбуот анжуманида икки ҳафта ичида бензин билан дизель ёғининг нархи яна 1-1,5 сом атрофида қимматлашини билдирди.

Нархнинг ошишига ёқилғи моддаларининг нархи дунё бўйича эмас, Россия заводларида сотиш нархи қимматлагани ҳам сабаб.

«Россиянинг икки нефтни қайта ишловчи заводи таъмирлаш учун ишламай қолди. Уларнинг маҳсулотининг 80% Марказий Осиёга юборилар эди. Ҳозир биз бошқа заводлар билан ишлаймиз, бироқ уларда нархлар қиммат. Бизнинг ўлкада нефтни қайта ишловчи заводларнинг сотиш нархлари сабаб ёқилғи қуйиш шоҳобчаларида ҳам нархлар қиммат сценарийда амалга оширилмоқда», — деб таъкидлади Эшатов.

Сўзлашувлар россиялик нефт ташувчилар билан боряптими ёки бошқалар билан ҳозирча номаълум. Шу билан бирга октябрнинг иккинчи ярмига кўра нархларнинг тахминий кўрсаткичи ҳам очиқланмаган.