Дастан Жумабеков парламент сайловига қатнашиш учун ариза берди

348
Дастан Жумабеков

Депутат Дастан Жумабеков парламент сайловига қатнашиш ниятини билдириб 4-октябрда МСКга ариза берди. У Талас вилоятининг №20 Манас туман округидан номзодини кўрсатди.

Жумабековдан ташқари сайловга қатнашиш ниятини яна 91 киши билдирди. Унинг орасида депутатлар ва давлат ходимлари бор.

Дастан Жумабеков ўтган йили натижаси бекор қилинган сайловга «Кыргызстан» партияси билан келган. «Кыргызстан» сайловда ғолиб бўлиб, бироқ овоз сотиб олишда, сайловчиларни оммавий рўйхатга олиш ва маъмурий ресурсдан фойдаланишда айбланган партияларнинг қаторида бўлган.

Бир йил олдин шу куни сайловдаги норозиликлар сабаб ҳукумат алмашган, МСК сайловнинг натижасини бекор қилишга мажбур бўлган.

Жумабеков ўзи Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишига 2015-йили «Кыргызстан» билан келиб, 2017-йили парламент раиси бўлиб сайланган. Бироқ октябрь воқеалари вақтида хизматни топширган.