«Сиёсатга аралашишга ўта эрта деб ўйлайман». Тай-Мурас Ташиев мандатини топширади

373

Жалолобод шаҳар кенгашидаги «Ата-Журт Кыргызстан» фракциясининг депутати Тай-Мурас Ташиев 4-октябрда мандатини топшириши ҳақида ариза берди. Бу ҳақда Ташиев «Клооп»га ўзи тасдиқлади.

У бунинг сабабини «бизга сиёсатга аралашишга жуда эрта деб ҳисоблайман» деб асослади. Унинг айтишича, энди хусусий тадбиркорлик билан шуғулланади.

Бундан ташқари, Ташиев «парламент сайловига қатнашиш ниятингиз йўқми» деган саволга «насиб қилса бундай фикр бўлмайди» деб жавоб берди.

Тай-Мурас Ташиев МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиевнинг ўғли. У шаҳар кенгашига номзодини кўрсатаётганда ўзини «Томас и Ко» ЖКС директорининг ўринбосари сифатида кўрсатган — мазкур компанияни бир қанча ёқилғи қуйиш шоҳобчалари бор.

Бундан ташқари, у шаҳар кенгашининг йиғинида Жалолобод шаҳрида кафе ишлатишини билдирган.

«Ата-Журт Кыргызстан» партиясини жамоатчиликда МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев билан боғлашади. Сабаби партияни унинг ҳамқишлоғи Айбек Маткеримов бошқаради. Маткеримов натижаси бекор қилинган парламент сайловига Садир Жапаров ва Камчибек Ташиев тузган «Мекенчил» партияси билан келган.

Махсус хизматнинг раиси партия унга тегишли деган маълумотни инкор қилган, бироқ партия билан сайловга отланаётган ўғли Тай-Мурасга муваффақият тилаган.