Афғонистондаги этник қирғизларга инсонпарварлик ёрдами берилди

370

Президентнинг матбуот хизмати 5-октябрда Садир Жапаровнинг топшириғи билан Афғонистоннинг Кичик ва Юқори Помирида яшаган этник қирғизларга гуманитар ёрдам юборилганини билдирди.

«Помирлик қирғизлар учун — 55 тонна ун, 14 тонна гуруч, 7 тонна макарон, 4000 литр ўсимлик ёғи, 5 тонна туз, 10 тонна шакар сотиб олинган, бу жорий йилнинг қиш мавсумида озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлашга имкон беради», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Президент маъмурияти тушунтиришича, помирлик қирғизлар иқлим шароити қийин, баланд тоғли ҳудудда яшайди ва бу ерга қиш эрта келгани сабаб озиқ-овқат юборилди.

Ҳозирги Помир қирғизлари — 1575-1930-йиллар орасида Афғонистонга ўтроқлашган қирғизларнинг авлоди. Улар билим олиш билан соғликни мустаҳкамлашга шароити йўқ Юқори ва Қуйи Помир тоғларида яшашади.

Ҳукумат 2017-йилдан бошлаб помирлик қирғизларни тарихий ватанига қайтариш бўйича чораларни кўра бошлаган. Шундан бери Қирғизистонга 33 помирлик қайтиб келган. Ҳукумат ҳамон Помирдаги қирғизлар билан алоқани узмай ёрдам бериб келади.