Жапаров: Эртароқ коронавирус тўхтаса қимматчилик ҳам тўхтар эди

431

Президент Садир Жапаров «коронавирус тўхтаса қимматчилик бўлмайди» деган фикрда. У «COVID-19га қарши бепул вакцинани ҳам олмай бефарқлик қилаётганлар бор» дейди.

«Ғазнадан пул ажратиб, вакцина сотиб олдик. Айрим давлатларда вакцинани пулга олишяпти. Бизда бепул вакцинани олишдан эриниб, бефарқ бўлганлар ҳам йўқ эмас. Эртароқ коронавирус тўхтаса, дунё мамлакатларига эшиклар очилади. Албатта, кейин қимматчилик ҳам пастларди», — деди у.

Президент ҳозирда фақат Қирғизистонда эмас бутун дунё бўйича қимматчилик бўлаётганини таъкидлади. «Бироқ шунга қарамай нафақани, ёрдам пулларини, маошларни бериб, қуролли кучларни таъминлаб, йўлларни қуряпмиз» деди у.

«Ҳар бир қилган ишимиз халқнинг, давлатнинг, келажак авлоднинг манфаати учун бўлади. Асрлар ўтса ҳам бугун қилган ишларимизга уялмайдиган бўламиз. Бари яхши бўлади. Хавотир бўлманглар. Вақт керак», — деб сўзини якунлади у.