Садир Жапаров: Бундан кейин сайловлар имкон қадар адолатли ўтади

312
Садир Жапаров

Президент Садир Жапаров 3 октябрда фейсбукдаги саҳифасидан бир қанча масала бўйича мурожаат қилди. Унинг орасида олдиндаги сайловлар «адолатли ўтади» деб ваъда бериб, халқни овозларини сотмасликка чақирди.

«Энди барча сайловлар имкони борича адолатли ўтади. Бор кучимни сарфлайман. Маъмурий ресурсдан умуман фойдаланилмайди. Ким ишлаб туриб, бирор бир партияга ёки номзодга ишласа зудлик билан ишдан бўшатилади, жавобгарликка тортилади. Шунга ярага халқ ҳам овозини сотмаслиги керак», — деди у.

Шунингдек, президент «бу сафар парламентни люстрациядан ўтказишга халққа шароит тузиб бердим» дейди.

36 депутатни бир мандатли округдан ўз вакили қатори сайлаш олишини, бундан ташқари 54 депутатни партиявий рўйхат билан танлашини таъкидлаб ўтди.

«Бу сафар сизларга парламентни люстрациядан ўтказишга шароит яратиб бердим [...] Аввалгидай партияга овоз бериб қўйиш бўлмайди. Партиянинг орасидан ўзингизга ёққан номзодларга ҳам овоз берасизлар [...] Шунда парламентга ҳақиқий халқ қўллаган депутат келади. Шу йўл билан парламентни бутун халқ ўзингиз сайлов йўли билан люстрация қилиб берасизлар», — деб ёзди Жапаров.

Бундан ташқари, у «эскилар яна келишмоқда» деб ваҳима қилганлар» борлигини айтиб, «истамаган номзодга овоз бермасангизлар у келмайди» деб билдирди. Шунингдек, «энди номзодларнинг рўйхатдаги ўрни муҳим бўлмайди» деб қўшимча қилди.

«Аввалгидай «биринчи ўнликка кириб олсам, депутат бўламан» деган замон йўқ.

Бу замон ортда қолди [...] Рўйхатда 54-бўлиб кўп овоз олсанг, биринчи бўлиб келаверасан», — деб сўзини якунлади президент

Қирғизистонда парламент сайлови 28 ноябрга белгиланган, унга 592 млн 531 минг сом сарфланади.

Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш янги Конституцияга кўра аралаш система билан ўтади — 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.