Қирғизистонда 2-октябрга кўра коронавируснинг 72 янги ҳолати аниқланиб, 80 бемор соғайди. Касалликка чалинганларнинг орасида вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда Республика штабидан билдиришди.
- Бишкек шаҳрида — 34;
- Чуй вилоятида — 18;
- Иссиқкўл вилоятида — 9;
- Норин вилоятида — 4;
- Талас вилоятида — 3;
- Жалолобод вилоятида — 2;
- Ўш вилоятида —2.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 178 680га етди. Ўлка бўйича 173 385 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2 607 киши вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 441 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 764.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 2-ноябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 4 586 одам, иккинчи дозасини эса 4 567 киши олди.