Қоракўл шаҳар кенгашининг собиқ депутати одам ўлдиришга уринишда гумонланмоқда

323
Максат Касенов. Сурат: ИИВнинг матбуот хизмати

Фаол ва «Улуу Кыргызстан» ҳаракатининг собиқ лидери Максат Касенов «одам ўлдиришга ҳаракат қилишда» гумонланиб, 1-октябрда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Касенов Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида «номаълум ниқобли одамлар томонидан» қўлга олинганини унинг яқинлари ижтимоий тармоқларда билдиришган. Шунингдек, фаолнинг уйида тинтув ўтказилгани айтилган.

ИИВнинг маълумотига кўра, Касеновнинг Қоракўлдаги уйида «Сайга» русумидаги милтиқ ва қуроллар топилган. Ҳозирда Касенов Бишкек ШИИББнинг вақтинча сақлаш жойида.

«Кўрсатилган фуқаронинг шу каби бошқа жиноятга алоқаси борлиги аниқланмоқда», — деб билдиришди ИИВдан.

Касенов 2012-2016-йиллари Қоракўл шаҳар кенгашининг депутати бўлган. У 2017-йили Қоракўлдаги «оммавий муштлашувга алоқаси борлиги» айтилган. Унда милиция «Бебошлик» ва «Соғлиққа оғир зарар келтириш» моддалари билан иш қўзғаган.

ОАВлари муштлашув Қоракўлда лидерликни талашган икки жиноий гуруҳ орасида чиққанини ёзишган.