Ўшда 15 ёшли қиз болали бўлди, милиция текширувни бошлади

420
Иллюстратив сурат

Ўш шаҳар туғруқхонасида 15 ёшли қиз 19-августда кўз ёрди. Ўсмир қиз Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги қишлоқларнинг бирида яшайди.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан «Клооп»га бу воқеа рўйхатга олинганини ва тўлиқ маълумот кейинчалик берилишини билдиришди.

Туғруқхонанинг бош шифокори Дамира Ташмаматова «Турмуш» нашрига берган интервьюсида ўсмир қиз уларга 19 ёшдаги опасининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома билан тушганини билдирди. Шу сабаб шифокорлар ўсмирни унинг опасининг ҳужжати билан рўйхатга олиб, бироқ онанинг паспорти йўқлиги учун боланинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома бермаган.

«Орадан 40 кун ўтгандан кейин қизнинг онаси келди. У “19-август куни А.Э. исмли [15 ёшдаги] қизим туққан эди, ёши етмагани учун қўрқиб опасининг гувоҳномаси билан олиб келганмиз. А.Э.нинг боласи деб маълумотнома ёзиб бермайсизларми?” деди», — деди Ташмаматова.

Шунингдек, бош шифокор «16-18-ёшдаги қизларнинг организмида кўп фарқ бўлмагани учун» тиббиёт ходимлари уларга келган қиз вояга етмаганини вақтида аниқлай олмаганини билдирди. Ташмаматова ҳозирда бола ўсмир қизнинг опасини номида эканини, уни суд орқали ўзгартириш мумкинлигини қўшимча қилди.

Шу йилнинг 15-майида Ўш вилоятининг Аравон туманида 15 ёшли қиз туққан. Милиция бу воқеа бўйича «Жинсий зўравонлик ҳаракатлари» моддаси билан текширув бошлаб, шу асосида ўсмирнинг 63 ёшдаги қўшнисини қўлга олган.

Бироқ гумондорнинг оиласи у «бепушт» эканини ва жабрланувчи «бошқа болалар томонидан зўрланганини» айтиб беришган.

2020-йили вояга етмаган болаларга нисбатан умумий 1101 жиноий бўлган. унинг 150га яқини жинсий сифатга эга.