Ўш — Истанбул авиақатнови саккиз йилдан кейин қайта тикланди

383

1-октябрда Ўш халқаро аэропортига саккиз йилдан бери биринчи марта Истанбул — Ўш авиарейси келиб қўнди. «Пегасус» авиакомпаниясининг Боинг-737 самолётини тантанали равишда кутиб олишди.

Суратлар "Манас" аэропортининг матбуот хизматига тегишли

Тадбирга президентнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Зиядин Жамалдинов ва «Манас» аэропорти директорининг ўринбосарлари Абдималик Бусурманкулов билан Рисбек Оморов бошчилигидаги ходимлар қатнашишди.

Бусурманкулов «бугун тарихий кун» деб, рейснинг қайта тикланиши ўлканинг иқтисодий салоҳиятини оширади деб билдирди. «Пегасус»нинг Юсуф Эрман қатновни янгилаш учун икки йилга яқин вақт кераклигини таъкидлади.

1-октябрдаги рейс билан Ўш шаҳрига 130 йўловчи учиб келиб, Истанбул 155 йўловчи учиб кетди.

Бу рейс ҳафтада уч марта амалга оширилади.

2012-йили «Турк ҳаво йўллари» компанияси Истанбул-Ўш-Истанбул йўналишида учиб, кейинчалик рейс тўхтатилган.