Адвокат Жоошев: 100 нафарга яқин фаолни яширин тинглаш бўйича ҳужжатлар йўқ қилинган

400

Адвокат Замир Жоошев фейсбук саҳифасига фаоллар билан сиёсатчиларни тинглаш бўйича ҳужжатлар йўқ қилинганини ёзди.

Замир Жоошевнинг фейсбукдаги пости

Жоошевнинг айтишича, у 5, 6 ва 9-октябрь воқеалари бўйича жиноий ишнинг материаллари билан танишиб чиққан. Адвокатнинг маълумотига қараганда, у олдин томларнинг бирида 100га яқин фаолни тинглаш бўйича материалларни кўрган.

«Етарли бўлмаган ҳужжатларни беринглар деган талабимга терговчи айримлари яширин томга тикилганини айтди. “Яширин том билан қачон танишсам бўлади?” — деган саволга: “Яширин томда далил базаси бўлмайди, шу сабаб судга берилмайди, демак сиз таниша олмайсиз” деб жавоб берди», — деб ёзди Жоошев.

Жоошев тергов гуруҳининг ноқонуний ҳаракати билан қарор устидан судга мурожаат қилишини билдирди.

Фаолларни тинглаш

ИИВ 100га яқин одамни, уларнинг орасида фаоллар ва сиёсатчиларнинг телефон сўзлашувларини тинглагани ҳақида 31-августда «Реформа» партиясининг лидери Клара Сооронкулова айтган.

Сооронкулованинг айтишича, Биринчи май туман судининг тергов судяси Чингиз Бердимуратов 2021-йилнинг 6-январида «100га яқин одамнинг телефон сўзлашувларни тинглашга санкция берган» қарор чиқарган.

«Суд актига ИИВнинг тергов хизматининг бошчиси А. Жумабаевнинг қарори асос бўлган. Унда Жумабаев судьядан номи айтилган одамларга нисбатан 2020-йилнинг 5-октябрь воқеалари сабаб, аниқроғи “Оқ уйни” штурмга олиш ва босиб олиш бўйича судгача текширув очилганини телефон сўзлашувларини тинглашга рухсат беришни сўраган», — деб билдирган Сооронкулова.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг бу ҳаракати жамоатчиликда резонанс яратди. Кейинчалик суд терговчи Чингиз Бердимуратовнинг телефон сўзлашувларни тинглаш қарори қонуний деб жавоб берган.

«Мазкур илтимосни кўриб чиқиш вақтида муассасалараро тергов гуруҳининг бошчиси ва бош прокуратуранинг прокурори ҳам бўлган. Тергов хизмати қонунга кўра ўзининг ваколатлари доирасида ишлаган […]», — деб ёзилган ИИВнинг билдирувида.

«Тингланаётганлар» орасида: парламент депутатлари Дастан Бекешев ва Канибек Иманалиев, «Социал-Демократтар» партияси лидери Темирлан Султанбеков, мухолифатчи Равшан Жээнбеков, собиқ президентликка номзод бўлган Курсан Асанов билан Абдил Сегизбаев ва бошқалар бор.

Фаоллардан эса Тилекмат Курўнов, Улан Усойун, Урмат Жаңыбаев, Нурсултан Акилбеков ва бошқалар тингланган. Шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси Ўндуруш Токтонасиров билан Рита Карасартова шу рўйхатда.

Кейинчалик ички ишлар вазирлиги мухолифат сиёсатчилари билан фаолларни октябрдаги воқеалар бўйича қўзғалган иш асосида тинглаганини тан олган.

Шунингдек, ИИВдан фаоллар билан сиёсатчиларни 2021-йилнинг 6-январидан 10-февралигача тинглаганини билдиришган. Тинглаш 2020-йилнинг октябрида бўлган «оммавий тартибсизлик» моддаси бўйича судгача текширув иши асосида олиб борилган.

Яқинда сиёсатчиларнинг телефон суҳбатини тинглашга Клара Сооронкулова билан Рита Карасартова дуч келди. Кейин уларнинг телеграмдаги ёзишмаси ижтимоий тармоқларга тарқатилган.