Қирғизистонда 1-октябрдан бошлаб Тожикистондан электр энергиясини сотиб олиб, қўшимча электр энергиясини олиш учун Россия билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Министрлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари Азиз Аалиев билан энергетика вазири Доскул Бекмурзаев матбуот анжуманида билдирди.
«Бугундан бошлаб Тожикистондан электр энергиясини ола бошладик. Кеча улар ўзлари қўнғироқ қилиб, “электр энергия керак бўлса берайлик” деб таклиф қилишди. Бугундан бошлаб ҳар куни бир миллион кВт/соат электр энергиясини ола бошладик. Ойига 30-50 миллион кВт/соат электр энергиясини олиш имкони бор», — деди Аалиев.
Бироқ у электр энергияси қандай нарх билан олинаётганини очиқламади.
Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев Қирғизистон ҚОзоғистон орқали электр энергиясини импорт қилиш бўйича Россия билан ҳам сўзлашувларни ўтказаётганини билдирди. Россиядан 2-3 миллиард кВт/соат электр энергиясини олишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, Азиз Аалиев 2 миллиард кВт/соат электр энергиясини импорт қилиш учун Туркманистон билан шартнома тузилганини қўшимча қилди.
Унинг айтишича, бундай йўл билан иситиш мавсумидан сўнг Тоқтоғул сув омборида 8,5 миллиард куб метрга яқин сув қолишига имкон беради.
Қирғизистон ҳар йили 15 миллиард кВт/соат ортиқ электр энергиясини сарфлайди. Энергетика кризисига ва Тоқтоғул сув омборидаги сувнинг камлиги сабаб Қирғизистон қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қила бошлади.
2021-йилнинг баҳорида Қирғизистон кризисдан чиқиш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон билан 2022-йилнинг баҳор ойларигача 1650 кВт/соат электр энергиясини таъминлаш ҳақидаги шартномани имзолаган. Бунинг эвазига қирғиз ҳукумати 2023-йилгача ҳар йили ёз ойларида ўлкадан суғориш учун сув оқизиб туради.
Электр энергиясини тежаш
Аалиевнинг айтишича, 1-октябрга кўра сув омборидаги сувнинг ҳажми ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 3 миллиард кубометhга паст.
Бунгача миллий энергохолдинг кундалик ҳаётдан ташқари абонентларга кўчани ва рекламаларни ёритишни тақиқлаган.
Шу билан бирга ҳукумат Қирғизистонда энергетика кризиси йўқлигини ва қиш фаслида қирғизистонликлар электр энергияси билан узлуксиз таъминланишини бир неча марта айтган.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов