Йил бошидан бери Қирғизистоннинг амалдорлари хорижга чиқиш учун самолётга 96,3 миллион сом сарфлади

388

Қирғизистонда мансабдор шахслар 2021-йилнинг бошидан 10-сентябргача чет ўлкага чиқиш учун самолётдан фойдаланишга давлат бюджетидан 96,3 миллион сом сарфлади. Бу ҳақда OcOO.kg маълумот базасининг сервиси 28-сентябрда билдирди.

«Бу 2020-йилнинг шу вақтига қараганда 22 миллион сомга кўп», — деб ёзилади билдирувда.

Парвозларнинг рўйхати ва нархи. Сурат: ocoo.kg.

Маълумот эълон қилган куннинг эртаси куни ташқи ишлар вазирлиги президент Садир Жапаров Европа институтларининг етакчилари билан учрашувга Бельгияга боришини маълум қилди. Сафарни қачон бўлиши ҳозирча номаълум.

Қирғизистоннинг раҳбарлари қайси самолётда учади?

OcOO.kg’нинг маълумотига кўра, ўлканинг мансабдорларини «Эйр Кей Джи» авиакомпанияси 17 кишига мослашган Як-40 VIP-самолёти билан учади.

Катта аҳамиятга эга бўлган рейслардан президент, бош вазир ва парламент раиси фойдаланди.

Бундан ташқари, авиакомпания расмий делегацияларни Ту-154М самолёти билан ташийди. Бу компания «Манас» халқаро аэропортига қарашли.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов