Фирибгарликда гумонланган Норин шаҳрининг мэри Самарбек Болотбеков истеъфога чиқди. Бу ҳақда у фейсбук саҳифасида ёзди.
Болотбековнинг айтишича, у «охирги вазиятлар сабаб» мэрлик хизматини топширишга қарор қилган.
«Бироқ охирги воқеалар сабаб маънавий томондан хизматда қолишим тўғри эмас деб ҳисоблайман. Бундан кейин ҳам Норин шаҳрини ривожланиши учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан деб ишонтира оламан», — деб ёзган у.
Болотбековнинг қўлга олиниши
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Норин шаҳрининг мэри Самарбек Болотбековни 18-сентябрда қўлга олган, у йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда.
Тергов версияси бўйича Болотбеков парламентнинг собиқ депутати Руслан Чойбековнинг ишига алоқаси бор. Чойбеков 2020-йилнинг октябридаги парламент сайловида алдов йўли билан йирик миқдордаги пулни ўзлаштиришда гумонланиб қўлга олинган.
Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, Чойбеков ўзига қарши ариза ёзган одамдан депутатлик мандат учун 300 минг доллар олиб ўзлаштириб олган.
«Бу билан ариза ёзган одамга йирик миқдорда зарар келтирган», — деб таъкидлашган МХДҚдан.
20-сентябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Самарбек Болотбековни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида бўшатган.
«У тергов органлари, терговчининг, прокурорнинг, суд рухсатисиз доимий ёки вақтинча яшаган жойидан чиқиб кетмасликка, судгача текширув ва ишни судда тергов қилинишига тўсқинлик қилмасликка, чақирилганда келиб туришга мажбур», — деб билдиришган суддан.
Ариза эгасининг номи очиқланмади. Самарбек Болотбеков 2021-йилнинг 11-июнида Норин шаҳар мэри бўлиб сайланган. Унгача Бишкекнинг Свердлов тумани ҳокими бўлган. Мазкур хизматда у 2016-2019-йиллари ишлаган. Ҳоким бўлиб тайинлангунча Бишкек мэриясига қарашли хусусий турар-жой қуриш департаментининг етакчиси бўлиб ишлаган.