COVID-19: Охирги суткада бир бемор вафот этиб, 69 янги ҳолат қайд этилди

375

Республика штаби хабар беришича, 29 сентябрь куни Қирғизистонда коронавирус билан касалланган бир бемор вафот этган.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда COVID-19 юқтиргани аниқланган жами 2,605 нафар бемор вафот этди.

Шунингдек, штаб маълумотларига кўра, охирги суткада 69 янги инфекция ҳолати қайд этилган:

  • Бишкек - 38;
  • Чуй вилояти - 17;
  • Ўш вилояти - 4;
  • Иссиқкўл вилояти - 9;
  • Боткен вилояти - 1.

Бош штаб маълумотларига кўра, пандемия даврида Қирғизистонда 178 444 та коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Шунингдек, коронавирус билан касалланган 97 нафар бемор кун давомида шифохоналарда даволаниб, касалхоналардан чиқарилди. Жами бўлиб, 173102 нафар бемор шифо топган.