Тазабек Икрамов бир мандатли округдан сайловга қатнашиш учун ариза берди

379
Тазабек Икрамов

Жогорку Кенеш депутати Тазабек Икрамов 27-сентябрда МСКга парламент сайловига қатнашиш учун ариза берди. У сайловга туғилган ери Жалолобод вилоятининг №13 Сузоқ округидан қатнашиш ниятида.

Шунингдек, МСКга 27-сентябрга кўра сайловга қатнашиш учун 40 киши ариза берди. Уларнинг орасида Икрамовдан ташқари депутатлар Канат Исаев, Айбек Алтинбеков, собиқ депутатлар Бактибек Сидиков, Анаш Сейтказиев ва Арсланбек Малиев бор.

Депутатларни бир мандатли тизим билан сайлаш учун Қирғизистон ҳудуди 36 округга бўлинди. Округларнинг тўққизи Ўш вилояти ва Ўш шаҳрига, еттиси Жалолобод вилоятига, олтиси Чуй вилоятига, тўрттаси Бишкек шаҳрига, Баткен ва Иссиқкўл вилоятларида учтадан, Талас ва Норин вилоятларида иккитадан берилган.

Бир мандатли округлардан қатнашадиган номзодлар 13-октябргача МСКга ариза бериши керак.

Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш янги Конституцияга мувофиқ аралаш система билан ўтади — 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белгиланди, унга 592 млн 531 минг сом сарфланади.